Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.87-25.13

  • EUR

    13 766.32-61.59

  • RUB

    139.48-0.56

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 20-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +23 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +25 +20

  • Yakshanba, 26

    +16 +20

  • Dushanba, 27

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мураккаблашаётган бошпана муаммоси: уйлар нархи тушаётгани ростми?

Сўнгги пайтларда кўпчиликни шу савол қизиқтирмоқда – уйлар нархи тушаётгани ростми, энди бошпанали бўлиш осон ва арзон бўладими?
Жамият
325 09:03 | 09.05.2024 09:03

Аввало биз умумлаштириб “уй” дейдиган кўчмас мулкнинг энг асосий шаклларини аниқлаб олсак ва кейин таҳлил қилсак. Одатда кўпчилигимиз қизиқадиган кўчмас мулк уч хил бўлади: ер, ҳовли, квартира (кўп қаватли уйдаги хонадон).


Тахминан 2014 йилдан буён ҳар учала вариант нархи мунтазам ошиб келди. 2024 йил бошидан бошлаб кўчмас мулк бозорида нисбий турғунлик бошланди.


• Айни пайтда ер майдонлари нархи ўсишда давом этмоқда – чунки унинг аниқ чегараси бор, бошқа кўпайтиришнинг иложи йўқ;


• Ҳовлилар нархи барқарор турибди – бунга таклиф тез кўпаймаслиги сабаб бўлмоқда;


Хонадонларнинг бюджет нархдан (яъни энг кўп сўраладиган нисбий арзон вариантлардан) баланд барчаси нархи тушишни бошлади.


Айниқса ўртадан баланд ва премиум сегмент қийматида сезиларли пасайиш кузатилмоқда. Бу вазиятга таклифнинг янги уйлар ҳисобига мунтазам ошиб бориши, бозордаги тўйинганлик, иқтисоддаги таҳликалар ва ижара бизнесининг олдингидек жозибадор бўлмай қолгани каби омиллар таъсир қилди.


Кўпчиликнинг бирламчи орзуси айнан квартира харид қилиш бўлгани учун учинчи вариант бозорини диққат билан кузатишмоқда. Демак сарлавҳада қўйилган саволга ҳам квартиралар нархидан келиб чиқиб жавоб берамиз.



Ҳа, қиммат квартиралар нархи ўсишдан тўхтади ва қисман туша бошлади. Лекин бу оддий одамлар ҳаётида жиддий енгиллик яратмайди. Нега?


1. Юқорида айтилганидек, кўпчилик сўрайдиган арзон квартиралар нархида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ, уларни ҳатто бироз кўтарилди дейиш ҳам мумкин;


2. Нархлар тушиши хонадон харид қилиш осон бўлиб қолишини англатмайди. Яъни кеча 50 минг доллар бўлган уйнинг бугун 45 мингга таклиф қилиниши аслида шу 45 мингни топиш олдинги 50 мингни топишдан қийинроқлигини билдиради (эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида кўчмас-мулк олди сотдиси асосан АҚШ долларида амалга оширилади). Чунки кўчмас мулк умумиқтисоднинг энг оддий ва тушунарли индикатори – яъни уйлар тушиши ўзбекча айтганда “пул қочаётганини” билдиради. Бу борада миллий мақолимиз ҳам бор: “Туя бир танга, қани бир танга – туя минг танга, мана минг танга!”;


3. Кўпчиликнинг даромади сўмда, уй-жой савдоси эса асосан долларда. Нарх балки тушар, лекин валютанинг ошиб бориши амалда барибир ўша ёки ундан ортиқроқ харажат ва ҳаракатни англатади.


“Пул йиғиб қўйган бўлсачи? Сақлаб турса, нарх тушишидан фойда қилмайдими?” деган савол туғилиши табиий. Назарий жиҳатдан мумкин. Лекин уй учун йиллаб йиғинган одамнинг пули етиши билан бошпана олмай туришига ишониш қийин. Қарз кўтариб бўлсада харид қилади. Чунки турар жойидан хотиржам бўлган одамгина келажак ҳақида жиддий режалар туза олади.


Қолаверса, юртдошларимиз уйи бўлмай туриб бир уйнинг пулини сақлаб тура олишига ишониб бўлмайди. Яъни пул сақлаб туриш ортидан фақат бошпанага эҳтиёжи йўқ ва кўчмас мулкка инвестиция сифатида қарайдиганларгина ютиши мумкин. Бу ҳам анча таваккалчилик.



Бундай вазиятда нима қилмоқ керак?


Пулингиз етса, бошпанага эҳтиёжингиз бўлса ва сизга ёққан уй учраса – олаверинг. Чунки кўчмас мулк олиб афсус қилган одам жуда кам. Билъакс, пули бўлатуриб олмай, кейин қаттиқ пушаймон бўлганлар ниҳоятда кўп.



Уйсизлик ечими борми?


Бу бутун дунёни қийнаётган муаммо. Ҳар бир давлат ўз имкониятларидан келиб чиқиб чора қидиради. Бугун эътибордан четда қолаётган, бир вақтлар фаол қўллангану, бугун унутилаётган анъана ҳақида сўз юритсак.


Ўзбекистонда ҳам иқтисоди бақувват корхоналар, хусусий ташкилотлар бор. Лекин негадир ходимларини уй-жой билан таъминлайдиганлари жуда кам. Аллақачон исботини топган ҳақиқат шуки – бошпана муаммосини ўйлаб яшайдиган ходимнинг ишида самара бўлмайди. Ёрдам олиб, уйли бўлган ишчи ташкилот ривожи учун борини беради.


Имкони бор компаниялар ер сотиб олиб ўзлари қурилиш қилишса, ёки қурилаётган уйларга олдиндан пул тўлаб қўйиб арзон сотиб олишса ва ходимларига маълум шартлар асосида беришса, ҳар икки томон учун фойдали бўларди. Шунда ҳамма ишчилар уй-жойли бўлиш, олганлари қарзини узиш учун тиришиб ишлайди.


Бундай ва бошқа чораларни кўрмасак, юртимиз бошпанасиз ва тушкунлар мамлакатига айлана боради. Ҳозирдан шу тенденция аниқ сезилмоқда. Ҳар кимга ўз уйида яшаш насиб қилсин!


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1313 16:57 | 05.08.2023