Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 780.095.75

  • EUR

    13 889.4040.74

  • RUB

    131.67-0.5

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 01:00

    +6 C

  • 02:00

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 01:00

    +6 C

  • 02:00

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Juma, 01

    +6 +20

  • Shanba, 02

    +9 +20

  • Yakshanba, 03

    +8 +20

  • Dushanba, 04

    +9 +20

  • Seshanba, 05

    +12 +20

  • Chorshanba, 06

    +13 +20

  • Payshanba, 07

    +8 +20

  • Juma, 08

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Машшоғи кўп юрт

Бизда санъаткорларга, хусусан, хонандаларга эътибор ўзгача. Давлат соҳа ривожланиши учун кўплаб имтиёзлар яратган, халқ тўйларда, тадбирларда “кўтар-кўтар” қилади. Лекин бугун маълум нуқтага етдикки, уларнинг эъзозланиши бошқа соҳа вакилларининг ғашига тега бошлади. Аслида бу жараён анчадан буён сезиларди, ижтимоий тармоқлар берган имкониятлар шу ҳисларни юзага чиқаряпти.
Жамият
808 20:34 | 15.05.2024 20:34


Сўнгги пайтда афкор омма хонандаларга оид икки саволни қўймоқда:


1. Нега арзимас 1,5-2 миллион сўм маош оладиган фаррош ҳам солиқ тўлайдию, бир тўйда 5-10 минг долларни қириб кетадиган отарчи солиқ тўламайди;


2. Оламшумул ваҳима билан татбиқ этилган “Овоз” лойиҳасига нега бюджетдан 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди? Нима, хонанда етишмаётганмидики, янгиларини кашф қилиш зарур бўлмоқда? (Эслатиб ўтамиз, дастлаб бу лойиҳа нодавлат ташкилотлар томонидан молиялаштирилаётгани, Маданият вазирлиги фақат ташкилотчилик вазифасини бажаргани маълум қилинганди. Аммо амалда ҳар доимгидек акси бўлиб чиқди ва бу лойиҳа ҳам беморнинг, ночорнинг ҳақи бўлган бюджетга юк бўляпти).


Солиқ масаласи бир неча йилдан бери муҳокамада, кун тартибида, кўриб чиқиш жараёнида. “Санъаткорлар” лоббиси шу қадар кучли эканки, журналистни қамайдиган қонунни бир кунда қабул қилиб юбора оладиганлар шу оддий масалада ожиз бўлиб туришибди.


“Овоз” лойиҳасига эса шунчаки гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Телеканал рекламасидан топилган пул – телеканалга, бундан кашф қилинган “овоз” тўйга чиқса, даромади – солиқларсиз теп-текис хонандага, харажат эса – шундоқ ҳам илма-тешик бўлиб ётган бюджетга! Қойил а?


Бундан ташқари, санъаткор рутбасидагилар ўзгача бир тоифадаги инсонларга айланганки, ҳар қандай давранинг тўрида – улар, ҳар қандай кўрсатувларнинг экспертлари – улар, оила можаролари борми, халқаро муносабатларми, бебаҳо фикрларини бераверадилар.


Юқорида битилганидек, ижтимоий тармоқлар бугунги кун инъикоси. Фейсбук фаоли Мухтор Умаров қуйидагича пост қолдирди:


“Отарчи”ларни “Санъаткор!” дея мақтаб, уларни ривожлантиришга катта куч, маблағ сарф қилинди. Натижа ўзини кўп куттирмади”.


Пост остида ранг-баранг изоҳлар қолдирилди ва биз уларнинг энг қизиқларини жамладик


Баҳодир Суяров:


– Шуларнинг замони келди. Нега 1 миллион сўмдан бироз кўп олувчилар 12 фоиз солиқ тўлайди, отарчилар битта тўйда шундайларнинг 4-5 йиллик ойлигини топади, аммо солиқ тўлашмайди? Озод қилинган, аслида улар 12 фоиз эмас, кўпроқ тўлаши керак.


* * *


Зайниддин Тоғаев:


– Мамлакатда 300 дан ортиқ мусиқа мактаби, 34 та мусиқа ва санъат коллежи, 4 та мусиқа ва санъат олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, минглаб карнай-сурнайчию отарчилар тайёрланади. Аммо ҳар куни ҳамманинг иши тушадиган савдо ходимлари – сотувчиларни тайёрлайдиган битта ҳам таълим муассасаси йўқ. Шармандалик...


* * *


Исломжон Боймуротов:


– Бир туманда иккита ҳашаматли мусиқа мактаби бор. Физика ўқитувчиси иқтидорли ўқувчисига паялникни ёнидан олиб беради. Фан лаборатория жиҳозлари йўқ, бўлса ҳам ўта сифатсиз ва замондан орқада қолган.


* * *


Камолиддин Икромов:


– Отарчилар биринчи бўлиб “отиб” кетганини хам кўрдик, кеча “додажон”, деб уввос солганлар бугун гўрига чоптиряпти.


* * *


Исмоил Иброҳим:


– Нега шу машшоқларга катта пул ажратилиб, қўлланишига ҳеч тушунолмайман. Бир тийинга арзимайди, фойдаси йўқ. Ислоҳ қиладиган жуда кўп соҳалар бор-ку. Математикларни, химикларни, физикларни қўллаш керак. Машшоқ кўпайса, қашшоқ кўпаяди. Aртистлар кимга керак бўлса, ёнидан тўлаб чалдираверсин. Миллат равнақи учун аниқ фанларни ривожлантириш керак.


* * *


Навбаҳор Каримова:


– Аввало бир жиҳатга аниқлик кириб олайлик – яллачими, отарчими, профессионалми уларни тўйга ким чақирмоқда? – Халқ чақирмоқда!


– Фонограмма айтиб, оғзини қимирлатиб кетганига шунча пулни ким тўламоқда? – Халқ тўламоқда!


– Ҳар бир артистни қўштирноқ ичидаги “ўта ақл соҳиблари бўлган продюсер” лари айтган нархга ким кўнмоқда? – Халқ кўнмоқда!


– Олис ва яқин худудларда яшовчи одамларнинг кўпини уйида замонга мос ҳожатхона ва ҳаммоми йўқ, лекин фалон пулга яллачи чақириб, тўй қиладиганлар қаердан чиқмоқда? – Халқ орасидан чиқмоқда!


– Ўғли меҳнат муҳожири, онасининг жигари касал, синглиси икки бола билан қайтиб келган, уйсиз. Лекин “Одамлар нима дейди?” деб, бир тийинга қиммат қўшиқчиларга фалон миллионлаб пул сарфлайдиганлар қаерда топилади? – Бизнинг халқимиз орасидан!


Бу билан нима демоқчиман, бу масалада халқимиз онгги ўзгармаса, “тўйига фалончи артист” келибди, деган гап учун яшайдиган, яллачи билан тушган расмини тармоққа жойлаб, фахрланадиган, маҳалласида тўртта қўшиқ айтиб танилган отарчи борлигидан ифтихор қиладиган, кўча бошидаги академикни, олимни танимайдиган қатлам бор экан, аҳволимизга вой. Чунки булар худди ўзига ўхшаган авлодни тарбиялайди.


Бу билан артистларни ерга урмоқчимасман, шунчаки оми одамларга ачинаман.


Нима ечим берасиз, десангиз, ўз шахсий тажрибам билан бўлашаман: биз жуда кўп тадбирларга дижей чақирамиз, хоҳлаган қўшиқчини хоҳлаганимизча қўйиб беради. Ахир шундоқ ҳам тўйга келганлар фонограмма айтиб кетиди-ку, шуни англаш керак!


Медиа соҳасида ишлаганим боис жуда кўп саньаткорларни шахсан танийман, лекин биронтасини тадбирларимизга чақирмаганман. Уларга берадиган пулимни фарзандларимнинг ўқиши, саёҳат қилиш, яхши яшашга сарфлаймиз. Сиз ҳам шундай йўл тутинг ва ишонинг, ҳаётингиз бутунлай ўзгариб кетади! Тасаввур қилинг, республикада миллионлаб одамлар шундай қилиб тўй ўтказса, аҳвол қанчалик ўзгаради. Шунда артистларни ҳам “попуги пасайиб” халқ учун хизмат қилишга ўтади, ўзидан “герой” ясаб олишни бас қилади.


* * *


Aбдулбосит Ваҳобов:


– Машшоқ кўпайса, қашшоқ кўпаяди. Бу мақол сифатида кириб келган иқтисодий индекс ҳисобланади.


* * *


Aкрам Aлиев:


– Халқимизнинг тўю тантанага берилиб кетгани сабабли шундай. Кўпчилик уй, тўй ва машина олишни ҳаёт мақсади деб билади.


Пост остини атайлаб битталаб кузатдик. Бирор киши хонандалар тарафини олиб, изоҳ қолдирмаганидан билиш мумкинки, жамият фаоллари бу соҳага берилаётган ортиқча эътибордан норози.


Аброр ЗОҲИДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2272 16:57 | 05.08.2023