Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 820.475.69

  • EUR

    13 470.4727.77

  • RUB

    122.26-1.24

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 01:00

    +5 C

  • 02:00

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +4 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 27-November

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 01:00

    +5 C

  • 02:00

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +4 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Chorshanba, 27

    +5 +20

  • Payshanba, 28

    +7 +20

  • Juma, 29

    +8 +20

  • Shanba, 30

    +8 +20

  • Yakshanba, 01

    +5 +20

  • Dushanba, 02

    +4 +20

  • Seshanba, 03

    +4 +20

  • Chorshanba, 04

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Сиз нима дейсиз?” – Оилавий ажримларга сабаб бўлаётган омиллар

Яқинда бир тўйда ҳожи акамиз никоҳнинг муқаддаслиги ҳақида фикр айтиб қолди: —Никоҳнинг мустаҳкамлиги келин ва куёвнинг қандай оиладан эканига боғлиқ. Куёвлар ўз оиласига мос келин танласин. Қудалар ўзларига мос одам билан қуда бўлсин. Масалан, ўқитувчи ўқитувчи билан, деҳқон деҳқон билан. Мисол учун, муаллима келин қассобга турмушга чиқса, унинг бу хонадонга мослашиши қийин бўлади...
Жамият
610 17:11 | 09.06.2024 17:11

Кўпчилик ҳожининг бу гапларига қўшилмади. Аммо қўшилганлар ҳам бўлди. Аслида ҳам шундайми?
Афсуски, кейинги вақтда ажримлар сони кўпайгандек. Эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчиликлар, турмушнинг “муштлари”га чидай олмаслик бунинг бош сабаби.
“Яхши бир қиз излаяпмиз. Топсак, келин қиламиз. Бўлса, тавсия қилинг”. Ҳозир жуда кўпчилик ота-онанинг муаммоси шу.
Яхши қиз қандай бўлади ўзи? Яхши қиз топсангиз-у, сиз яхши қайнона бўлмасангиз, бу оиланинг мустаҳкамлигига ким жавобгар?
Фикримча, аёл яхши она, яхши қайнона бўлиши учун у энг аввало, яхши хотин бўлмоғи лозим.
Унда яхши хотин қандай бўлади? Қандай қизни танлаш лозим?
Яна ва яна саволлар чиқаверади...
Жавобини ким беради?
Келинг, бирга жавоб излаб кўрамиз.
Ҳурматли бўлажак куёвлар. Яхши қиз излаётган йигитлар. Масалан, сиз учрашувда энг аввало, нималарга эътибор қаратасиз? Мендан сўрасангиз, қизнинг насаби билан қизиқинг. Палаги тозами, отаси, онаси қўнгли очиқ, фарзандларига меҳрибон инсонларми? Бунга албатта, эътибор беринг.
Меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, тотувлик бўлмаган оиладан келин танламаганингиз маъқул. Бундай келинчак кўпроқ оилам, болаларим, дея қайғурмайди. Ҳаётга енгил қарайди. Ота-онангизга, сизга нисбатан меҳрли, жони ачийдиган бўлмайди.
Ҳуснли, жамоат ишларида фаол қизга уйланмоқчи бўлсангиз, рашкингиз унчалик кучли бўлмаслиги ёки ўзингиз ҳам ўта бағрикенг бўлишингиз зарур. Акс ҳолда кунда-кунора ҳар хил майда –чуйда ғиринг-ширинглар учраб туради.
Учрашув чоғида қиз бола қуйидаги саволлар (Афсуски, катта-катта жанжаллар ана шу кичиккина, арзимас сабаблардан ҳам келиб чиқиши ҳақиқат) атрофида имтиҳон қилинса ҳам, кўп нарса ойдинлашса керак. Ахир, бу умр савдоси. Бирга яшайдиган инсонларнинг қарашлари ҳам яқин бўлиши шарт. Демак, қиз болани ўрганишни бошладик.
1.Ота-онамиз бизнинг энг катта бойлигимиз. Уларни яхши кўришимиз, авайлаб-асрашимиз шарт. Бир-биримизнинг ота-онамизни ўз падаримиздай, волидамиздай қабул қила оламизми? Шунга розимисан?
2.Сен менга хотин бўлсанг, ота-онамнинг сўзларини икки қилмаслигинг керак. Масалан, бирор ерга бормоқчи бўлсанг, улар хоҳламаса ёки мен кўнмасам, жанжал кўтаришинг ёхуд қовоқ-тумшуқ қилишинг бефойда. Ўзингни шунга руҳан тайёрлай оласанми?
3.Уйга келадиган меҳмонлар борасида бағрикенглик қила оласанми? Яъни, дўсту-оғайниларим келганда очиқ чеҳра билан дастурхон тузаб, кузата оласанми?
4.Ҳаётда ҳар-хил кунлар бўлади. Тўкин-сочинлик билан бирга бир неча кун оддий мастава ичадиган дамлар ҳам учрайди. Шундай “фақирлик” кунларига чидайсанми?
5. Эй, дилбар қиз! Биласан, менинг опа-сингилларим, укаларим бор. Албатта, жигарларимникига боришни ихтиёр қиламан. Ана шундай паллаларда “Бормасангиз ҳам бўлади”, деган гапни тилингга ҳам олмаслигинг ёки мени йўлдан қайтаришни хаёлингга ҳам келтирмаслигинг лозим. Аксинча, бирга борсанг, нур устига аъло нур бўлади.
6. Худо ҳохласа, фарзанд кўрсак, улар тарбиясида менинг йўриғимни устувор қўя оласанми?. Шунга нима дейсан?
7.Укаларим ёки сингилларим, ота-онам ёхуд бошқалар билан маблағ борасида “олди-берди” қилмоқчи бўлсам, ўртага тушиб, қаршилик қилмаслигинг керак. Буни “Эримнинг қарори” деб босиқлик билан қабул қила оласанми?
8.Уйдаги гап кўчага чиқмаслиги ва кўчадаги бекерак маълумотлар пок хонадонимизга кириб келмаслиги зарур. Оғзи маҳкамликка нима дейсан?
9. Хотин зиммасидаги уй-рўзғор юмушлари унинг қиз пайтига қараганда ўн чандон кўпроқ бўлади. Юмшоққина бармоқларинг қаваради, оппоқ юзларинг меҳнатнинг зўридан қораяди. Пардоз-андозга-да, улгурмай қоласан. Ана шундай паллада чин дил ва тилинг билан Яратган шаънига бераётган неъматлари ва заҳматлари учун шукрона айтиш қўлингдан келадими?
10. Бемор бўлганимда суянчиқ бўлиш, дардимга шерик бўлишга нима дейсан?...
Менимча, йигит қиз билан учрашувга чиққанида фақат унинг оҳу кўзларига маҳлиё бўлмасдан, келажак ҳақида суҳбатлашса, ўзаро бир-бирининг қарашларини ўрганса, ажримлар кам бўладими, дейман-да.
“Қарс икки қўлдан” дейилганидек, оила мустаҳкамлиги фақат хотинга боғлиқ эмас. Демак, эркакнинг вазифалари нималардан иборат?
Укажоним, уйланганингдан сўнг оила бошлиғи ҳисобланасан. Шундай экан, энг биринчи навбатда иқтисодингни яхшилашга, оилавий бюджетни шакллантиришга ҳаракат қил.
Фарзандларингни бир кўзда кўр ва сев. Чунки улар сенинг зурриёдинг. Гарчи характери турлича бўлса-да, бирини иккинчисидан ортиқроқ яхши кўришингни сездирма. Йўқса, болангнинг кўнгли ўксийди.
Хотинингнинг яқинлари, дугоналари меҳмонга келди, дейлик. Буни очиқлик ва самимият билан қабул қил. Дилингда ғубор ва оғир олиш, малол келгандек ҳис-туйғуларга ўрин қолдирма.
Биласан, аёллар биз эркакларга ўхшаб, икки-учта куйлак ва шим билан бутун бир йилни ўтказа олмайди. Улар ҳар бир фаслга мослаб, уй ва кўча-куйга киядиган либосларни тайёрлашади. Мобадо, ҳар икки-уч ойда хотининг янги либос учун пул сўраса, буни табиий деб қабул қил. Меъёрида шароит қилиб бер.
Хотинингнинг опа-сингиллари орқасидан божаларинг ҳам энди сенга бегона эмас. Божалар билан ҳам самимийроқ бўл. Ютуқларидан қувон. Оилавий мустаҳкамликни бузишда кўролмаслик ҳам катта рол ўйнайди. Ҳасаддан йироқ бўл...
Албатта, бу мулоҳазаларни хоҳлаганча давом эттириш мумкин…


Сиз нима дейсиз? Яна нималарни қўшиш мумкин, азиз муштарий?


Акмал АБДИЕВ, ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
4/5

0

1

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Muhammadrizo

08:40 | 10.06.2024

Komment

Mақолага баҳо беринг
4/5

0

1

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2383 16:57 | 05.08.2023