Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 729.48-20.27

  • EUR

    14 156.4514.43

  • RUB

    139.72-0.53

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 17-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 17

    +18 +20

  • Chorshanba, 18

    +23 +20

  • Payshanba, 19

    +19 +20

  • Juma, 20

    +21 +20

  • Shanba, 21

    +23 +20

  • Yakshanba, 22

    +24 +20

  • Dushanba, 23

    +21 +20

  • Seshanba, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Миллий тикланиш” партияси лидери Ўзбекистонда ўлим жазосини тиклашни таклиф қиляпти

Кеча, 10 июл куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 30 ёшли эркак 3 яшар болани қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Айни пайтда мазкур қотилликда гумон қилинган шахс процессуал тартибда ушланган.
Жамият
549 12:28 | 11.07.2024 12:28

“Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодиров мазкур “қотиллик иши”га ўз муносабатини билдириб, бу турдаги жиноятни содир этганларнинг “яшамаслиги керак”лигини таъкидлайди.


“Жиноятни ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак”, – дейди у.


Шу билан бирга, қотиллик жинояти бўйича судда кўрилган ҳолатларнинг бири ҳақида тўхталиб, “марҳумни 20 марта пичоқлаб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалгани”ни эслайди ва 25 ёшли бу маҳкум қамоқдан 42 ёшида жамиятга ким бўлиб қайтишини савол остига олади.


“Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш-мантиқсиз!


Бундайлардан жамиятни тозалаш керак!


Болалар ва бегуноҳ аҳоли қирғинига юзсизларча кўз юмиб, дунёга инсонпарварликдан дарс бераётганларнинг инсонқарашига мослашишга мажбурмизми?


Бу маҳлуқлар нафақат бугун, балки келажакдаги про-маҳлуқларга намуна-устоз бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак”, – деб ёзади депутат.


Эслатиб ўтамиз, Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистоннинг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўлим жазосини назарда тутувчи 30 дан ортиқ моддалар бор эди. 1994 йилги Жиноят кодексида бундай моддалар сони 13, 1998 йилда 8, 2001 йилда эса 4 тагача камайтирилди. 2003 йилдаги жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнларидан сўнг фақат икки турдаги –жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятлари учун ўлим жазоси берилган.


2005 йил 1 августдаги Президентнинг ПФ-3641-сон фармони билан эса Ўзбекистонда 2008 йилнинг 1 январидан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазосини бекор қилиш белгиланган. Унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2001 16:57 | 05.08.2023