Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 736.48-21.17

  • EUR

    14 193.53-74.63

  • RUB

    137.60-0.45

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 28-September

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +13 C

  • Shanba, 28

    +22 +20

  • Yakshanba, 29

    +23 +20

  • Dushanba, 30

    +19 +20

  • Seshanba, 01

    +22 +20

  • Chorshanba, 02

    +26 +20

  • Payshanba, 03

    +28 +20

  • Juma, 04

    +30 +20

  • Shanba, 05

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонни қисқа вақт ичида эгаллаган “Ҳамстер Комбат” аслида қандай ўйин?

Сўнгги кунларда катта-ю кичик, ёш-у қари ўртасида телеграм иловасидаги Ҳамстер Комбат деб номланган ўйин нафақат оммалашди балки, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Хўш, ўйин ҳақида қандай маълумотга эгасиз? Бугун баъзи саволларга жавоб излаймиз.
Жамият
1000 11:37 | 15.07.2024 11:37

Ҳамстер Комбат ўйини

Бу онлайн кликер жанридаги ўйин бўлиб, фойдаланувчиларга экранга оддий босиш орқали ўйинни бошқариш имконини беради. Ўйин замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган ва Телеграм платформасида мини-илова шаклида мавжуд. Ўйин ичидаги асосий қаҳрамонлар — ҳамстерлар бўлиб, ўйинчи ҳамстер устига босиб, виртуал танга кўринишида мукофотлар олади. Ҳамстер Комбат ўйини 2024-йилнинг апрель ойи ишга туширилди. Ўйин жуда тез машҳурликга эришди ва ишга туширилгандан сўнг дастлабки 11 кун ичида бир миллиондан ортиқ фойдаланувчини жалб қилди. Май ойининг охирига келиб, Ҳамстер Комбат 60 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлди. Ўйин криптовалюта асосида бўлганлиги сабабли, унинг токенлари ўйинчилар учун қўшимча қизиқиш уйғотди. Токенлар ҲМСТР деб номланади ва ўйинчилар ўзларининг шахсий балларини ушбу токенларга алмаштиришлари мумкин. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, шу йўл билан тўпланган тангаларни сотиб, биржадан мўмай даромад топиш мумкин. Тангаларни кўпайтиришнинг бошқа усуллари ҳам бор. Бунинг учун сиз ўйиннинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларига обуна бўлишингиз, шунингдек, дўстларингизни ўйинга таклиф қилишингиз керак. Айнан дўстларни таклиф қилиш шарти сабабли Ҳамстер Комбат одамлар орасида тезда оммалашди, десак адашмаймиз.

Ўйиннинг яратилишидан мақсад нима?

Бир тўда биржада савдо қилувчи трейдерлар шу каби аирдроп ўйинларини ўйлаб топган. Улар лойиҳага катта маблағ тикиб, оммалаштиради ва одамларга ўз ҳисобидан танга тарқатади. Яъни Ҳамстерда йиғилаётган барча тангалар лойиҳа асосчилари томонидан молиялаштирилган. Шу ўринда савол туғилади: “Шунча катта маблағ тикиб, текинга танга тарқатишдан мақсад нима?” Мутахассиснинг айтишича, ўйин фойдаланувчилари томонидан йиғилган тангалар биржада савдо бошлангандан кейин ўйин асосчиларининг ўзи томонидан сотиб олинади ва биржада янада қимматроққа пулланади. Хулоса қилиб айтганда, аирдроп фойдаланувчилари сонини кўпайтириш криптоинвесторларнинг биржадан кўпроқ даромад қилишига хизмат қилади.

Ҳамстердан пул топиш мумкинми?

Куни кеча ижтимоий тармоқларда яъни ҳамстернинг нархи чиққанлиги ҳақида ёлғон хабарлар чиқди. Ўйинни кўплаб инсонлар ўйнаётгани туфайли уларни анча шошилтириб қўйди. Чунки танга йиғаётганлар кўп орзу ҳавас билан бунга вақт сарфламоқда, десак адашмаймиз. Ҳамстерда танга йиғиш жараёни март ойида бошланганди ва миш-мишларга кўра 16 июнга қадар ўйин биржадан рўйхатдан ўтиши (листинг) керак эди. Лекин ҳали ўйинга тегишли расмий манбалар аниқ кунини ошкор қилмаган. Аммо бу рўйхатдан ўтмайди дегани эмас. “Ўйиннинг листинг бўлиши эҳтимоли юқори, чунки унинг юқорида таъкидланганидек кўп сонли фойдаланувчилари бор. Бу жуда катта лойиҳа ҳисобланади. Ўйин таъсисчилари ўйинга тиккан пулларини чиқариб олиши керак”, дейди трейдер.

Ҳамстер Комбат ўйини оммалашиши ортидан ижтимоий тармоқларда “Ҳамстер ва Нотcоинчилар қамалади” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бу каби ўйинларни ўйнаганлар жавобгарликка тортиладими?


Ўзбекистонликлар Ҳамстер ўйинини ўйнаши мумкинми? Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ҳамстер ўйини ҳақидаги саволларга жавоб берди. Агентликнинг билдиришича, ўйинининг ҳисоб бирликлари блокчейнга эга бўлмагунича, уларнинг айланмасини тартибга солиш агентлик ваколатига кирмайди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг билдиришича,“Ҳамстер Комбат” ўйини “Плай то эарн” (ўйин орқали реал пул ёки бошқа қимматли мукофотларни олиш мумкин бўлган) тоифасидаги ўйинлар қаторига кирмайди. Чунки ўйинда тўпланган тангалар (ҳисоб бирликлари), утилитар крипто-активлардан фарқли ўлароқ, таъминланмаган ва реал фойда келтирмайди. Агентликнинг тушунтиришича, Ҳамстер крипто-актив ҳисобланмайди. Чунки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, крипто-актив бу – маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн)даги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган, қиймати ва эгасига эга мулкий ҳуқуқ. Ҳамстер ўйинида тўпланган ҳисоб бирликлари эса юқоридаги таърифга мос келмайди ва блокчейнга эга емас.“ Бироқ келажакда “Ҳамстер Комбат”даги тангалар блокчейнга ўтиши ва шу билан крипто-активга айланиши мумкинлиги инкор этилмайди. Кейинчалик, крипто-активни тарқатиш мақсадида у крипто-платформаларда листингдан ўтказилиши мумкин. Бироқ бундай крипто-активлар акс ҳолларда фойдали фунционалликнинг йўқлиги сабабли рўйхатга олинганидан кейин қисқа вақт ичида қадрсизланади”, - дейилади расмий хабарда.

ILMA “Ҳамстер” ўйинида тўпланган ҳисоб бирликларини улар крипто-платформаларда рўйхатга олинганидан кейин харид қилиш ёки сотиш қонуний бўладими, деган саволга жавоб берди. Расмий изоҳга кўра, ўйинда тўпланган ҳисоб бирликлари крипто-актив деб тан олинса, уларни фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади. Бунда улар крипто-биржа котировкалаш варағи ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлиши зарур. Агентлик ўйиннинг ҳисоб бирликлари блокчейнга эга бўлмагунича, уларнинг айланмасини тартибга солиш агентлик ваколатига кирмаслигини билдирган. Аввалроқ Ўзбекистонда 1 ойда 15 киши крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун жавобгарликка тортилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи йигит ноқонуний равишда крипто-активлар билан муомала қилгани учун маъмурий жазога тортилгани, Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига ноткоин сотгани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллангани хабар қилинганди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-моддаси 4 қисмига кўра, крипто-активларни ноқонуний сотиб олиш ёки айрибошлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима тўланади ёки барча крипто-активлар мусодара қилинган ҳолда 15 суткагача қамоқ жазоси тайинланади. Қайта содир этилган ҳолатда ҳуқуқбузар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 8 қисми билан бир йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси тайинланади. Бундан кўриниб турибдики, фақат ноқонуний олди-сотди қилганларгина қамалиши мумкин.

Ҳамстер Комбат ўйини ҳалолми?

Яқинда мусулмонлар идораси Битcоин ва Нотcоин каби криптовалюталар билан савдо қилиш шаръан жоиз эмас, деган фатво билан чиқди. Шундан сўнг кўплаб инсонлар бу ўйинлардан вос кечишди. “Криптовалюталарнинг нархлари кескин кўтарилиб-тушиб туриши ва кўпчилик фақат шу ўртадаги фарқдан фойда кўришга интилиши унда қимор аломатлари борлигини кўрсатади. Яъни, аксар одамлар ўзига керак бирор маҳсулот сотиб олишни эмас, балки нархнинг кўтарилиб-тушишига пул тикишни мақсад қилади. Бу эса савдонинг асосий ғоясига зиддир. Ислом дини мусулмонларни қимор ва унга ўхшаш фаолиятлардан ман қилган. Шаръий қоидага кўра, “Ҳаромга олиб борувчи восита ҳам ҳаромдир” (“Бадоиус санои'” китоби)”, дейилади фатвода. Аммо идора шу куннинг ўзидаёқ мазкур хабар техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қилди. Билдирилишича, Фатво маркази директори шайх Нуриддин Холиқназар ва унинг ўринбосарлари Ҳаж сафарида, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмаган ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. “Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда. Шундай қилиб, ўйиннинг ҳалол ёкида ҳалол эмаслиги ҳақида битта тўхтамга келинмаган.

Нега одамлар бу ўйинга берилиб кетди?

Ижтимоий тармоқларда тикувчи тикув машинасининг темири билан, кашфиётчилар эса кўпроқ танга йиғиш мақсадида турли ихтиролар билан, битта шахс камида тўртта, бешта профилда ўйнаётгани, ҳатто ёши улуғ инсонлар ҳам берилиб Ҳамстерни зўр бериб босаётгани тасвирланган видеоларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Хўш, нима учун ўзбекистонликлар бу ўйинни “ётволиб” ўйнаяпти? Балки кўп ва осон усул билан пул топишга берилиб кетган ўзбек халқи ойлик-маошининг пастлиги, ишсизлик, инфляция, юқори нархлар, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши, озиқ-овқат нархининг юқорилиги бунга сабаб бўлаётгандир. Ёки улар шунчаки ўз вақтининг қадрига етмайдими? Ҳар ҳолда бу ўйиндан ким қанча пул топиши, умуман, пул топиш-топмаслиги ҳам ҳали аниқ эмас. Бундан ташқари бу каби ўйинлар осон пул топиш дангасалик касаллигини ҳам келтириб чиқаришига шубҳа йўқ. Бу эса мия фаолиятининг тормозланишига сабаб бўлади. Ўйинчининг жамиятга ва оилага бўлган диққат-эътиборини, ишга бўлган муносабатини сусайтиради.
Хўш, бу ўйин ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Мадина ПЎЛАТ қизи


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2081 16:57 | 05.08.2023