Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 994.5913.7

  • EUR

    14 761.8538.92

  • RUB

    157.68-0.99

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 03:00

    +11 C

  • 04:00

    +11 C

  • 05:00

    +11 C

  • 06:00

    +11 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +18 C

  • 18:00

    +16 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 17-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 03:00

    +11 C

  • 04:00

    +11 C

  • 05:00

    +11 C

  • 06:00

    +11 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +18 C

  • 18:00

    +16 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +13 C

  • Payshanba, 17

    +11 +20

  • Juma, 18

    +12 +20

  • Shanba, 19

    +10 +20

  • Yakshanba, 20

    +8 +20

  • Dushanba, 21

    +9 +20

  • Seshanba, 22

    +11 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шеригимнинг ишини бажариб турдим, лекин менга ҳақ тўланмас экан...

Жамият
503 11:14 | 03.09.2024 11:14

Савол: Бир ишчимизнинг оёғи синган пайтида унинг ўрнида вақтинча ишладим. Раҳбаримиз юқори турувчи филиалимизга ойлик иш ҳаққимга қўшимча ёзилишини сўраб билдирги билан кирса, филиал раҳбари рад этибди. Бу қанчалик тўғри, менга қўшимча ҳақ тўланиши мумкин эмасми?

Саволга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инстпектори Муҳаммаджон Рўзметов жавоб берди.

— Меҳнат кодексининг 259-моддасига асосан: Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:


  • бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун — бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида;
  • бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ” ги 297-сонли қарорини 25-бандига асосан; Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) ва бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3817 16:57 | 05.08.2023