Ногиронлик пенсиясига иш стажи қўшиб ҳисобланадими?
Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Ҳабибилло Усмонов жавоб берди
Аввал I вa II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланмас эди. 2023 йил 1 январдан эътиборан I вa II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Яъни, 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 49-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Унга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0