Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 20-October

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +12 C

  • Yakshanba, 20

    +15 +20

  • Dushanba, 21

    +14 +20

  • Seshanba, 22

    +13 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +10 +20

  • Juma, 25

    +8 +20

  • Shanba, 26

    +10 +20

  • Yakshanba, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Совет иттифоқини ларзага солган “Аз и Я” асари энди ўзбек тилида

Турк илдизлари қадимий Шумер маданиятидан, то можар ерларию, Ўрта Осиё даштларидан Қора денгизгача томир отган кўҳна маданият меросхўрлари эканлигимизни кўрсатади. Шу илдизларга кўзгу тутган, ўз даврида рус шовинизмини карахт ҳолга солган Ўлжас Сулаймоновнинг “Аз и Я” асари юртдошларимиз ихтиёрига илк бор ўзбек тилида тақдим этилди.
Жамият
220 17:04 | 17.10.2024 17:04

“Аллақачон жаҳоннинг 47 тилига таржима қилинган бу асар сиёсий журъатсизлигимиз ёки ўзини “илм аҳли” деб атаётган кимсаларнинг жоҳиллигиданми эндигина ўзбек тилида ҳам намоён бўлди” - дейди китоб таржимони. Аммо ҳечдан кўра кеч... Куни кеча Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида “Аз и Я”ни ўзбек тилига ағдарган таржимон Бахтиёр Исабек иштирокида мазкур китобнинг тақдимоти ўтказилди. Бир қатор зиёлилар ҳамда талаба ёшлар иштирокида ўтган тақдимотда туркийлик, миллат ва ўзликни англаш каби ғоя ва фикрлар тараннум бўлди. Тадбирда китобнинг нашр этилишида катта хизмат қилган филология фанлари номзоди Улуғбек Султон таржимонга раҳмат айтаркан, қуйидаги мулоҳазаларини ҳам ўртага ташлади:



“Ушбу нодир китоб тилшунослик туркология тарихига оид кўплаб илмий муаммоларни оммабоп усулда кенг муҳокамага олиб чиқиши билан бугунгача зиёли қатламни ларзага солиб келмоқда. Асар 1970 йилда рус тилини рус тилшуносларидан ҳам чуқурроқ биладиган олим, ёзувчи Ўлжас Сулаймонов муаллифлигида рус тилида дунё юзини кўрди ва шу бугунгача кўплаб тилларга таржима қилинди. Ўзбек тилига 50 йилга кечикиб ўгирилди ва бор йўғи 300 нусхада чоп этилди, шундан бугунгача 70 донаси сотилди. Ҳали ярми сотилмай турибди. Бу албатта, ачинарли ҳолат. Аммо гавҳар балчиқда ётгани билан у барибир гавҳарлигича қолади. Ахир дур-у жавоҳирлар қора тупроқ қарида ётса ҳам, унинг қадр-қиймати йўқ бўлмайди. Эллик йиллик қора ўтмиш қаридан қазиб олинган гавҳар – “Аз и Я” юртдошларимизга муборак бўлсин. Бугунги ёшлар, истардимки, бу гавҳарларни кўра оладиган, балчиқдан гавҳарни ажрата оладиган теран ва уйғоқ бўлишларини. Китоб таржимаси устида тер тўккан забардаст олим, турколог, педагог Бахтиёр Исабекка алоҳида миннатдорчилигимни изҳор қиламан”, - дейди Улуғбек Султон.


Ўз даврида СССРнинг сиёсий доираларида қизғин баҳсларга сабаб бўлган “Аз и Я” асари хусусида таржимон Бахтиёр Исабек қуйидаги мулоҳазаларни ўртага ташлайди:


“СССР деган дунёнинг олтидан бир қисмини эгаллаб ётган зулм империясининг тинчини нега бор-йўғи бир асар бузганди?! Ахир, бу асар ўрис ўтмиш маданиятининг дурдонаси ҳисобланмиш ёдгорлик ҳақида бўлса, бунинг устига ўша асарга алоҳида ҳурмат қилибми, буюк ва қудратли давлат тилида ёзилган бўлса! Эҳтимол бунга сабаб, асар тилшунослик этимологияси орқали славян-рус маданий-сиёсий дунёқараши шаклланишида турк-рус тарихий-ижтимоий сиёсий-маданий алоқаларининг ўрни беназир эканини очиб берганидадир? “Аз и Я” нинг таржимасига 1 ярим йил вақт кетди. Ўзбек зиёлилари орасида уйғоқ, ҳурфикр қатлам бармоқ билан саноқли. Ана шу бармоқ билан саноқли инсонларнинг саъй-ҳаракати, даъвати орқали китобни таржима қилиш каминанинг чекига тушди. Шундай куюнчак зиёлиларимиз қанийди кўп бўлса, маънавий ҳётимизда эҳтимол ўзгаришлар оз бўлмас эди. “Аз и Я”нинг сотувчи айни пайтда яхши эмас. Ваҳоланки, бу китобни аввало, илм аҳли – зиёли қатлам ўқиши керак. Бироқ... аҳвол кўриб турганингиздай....”


Эслатиб ўтамиз, бундан 30 йиллар муқаддам Бахтиёр Исабек Боймирза Ҳайитнинг “Туркистон Россия ва Хитой оралиғида” номли асарини ҳам ўзбек тилига ўгирган эди. Ушбу китоб ҳам шу йилга келибгина кенг китобхонларга тақдим этилди. Тақдимотда 3 йил мобайнида ўзбек тилига ўгирилган мазкур асарнинг мазмун-моҳияти ва таржима муаммолари ҳақида ҳам сўз борди.


Ушбу китобларнинг кеч бўлса-да ўзбек тилида чоп этилаётгани шубҳасиз, маънавий ва сиёсий жараёнларимизда қизғин ўзгаришлар бўлаётганидан дарак бермоқда. Албатта, “Аз и Я” ва “Туркистон Россия ва Хитой оралиғида” асарлари танлаб ўқийдиган хос кишилар учун мўлжалланган. Илм аҳли, уйғоқ ҳамюртларимизни мазкур китоблар мутолаасига чорлаб қоламиз.


Мафтуна КАРИМОВА


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2231 16:57 | 05.08.2023