Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 947.2026.76

  • EUR

    14 222.50-30.04

  • RUB

    153.38-0.14

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 07-April

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +16 C

  • Dushanba, 07

    +24 +20

  • Seshanba, 08

    +24 +20

  • Chorshanba, 09

    +22 +20

  • Payshanba, 10

    +24 +20

  • Juma, 11

    +27 +20

  • Shanba, 12

    +27 +20

  • Yakshanba, 13

    +23 +20

  • Dushanba, 14

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг “Манара” маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Абу-Дабидаги “Манара” Ҳамжиҳатликда яшаш ва минтақавий мулоқот маркази билан ҳамкорликда “Мулоқот, ҳамжиҳатлик ва истиқбол” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Жамият
165 15:12 | 05.04.2025 15:12

Тадбирни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов очди.


Давра суҳбатида "Манара" маркази раҳбари доктор Али Рошид ал-Нуаймий ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.


"Икки давлат ўртасидаги истиқболли режалар амалга оширилмоқда. Бу мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик алоқалари равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшади. Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ислом олами учун жуда катта воқелик бўлди. Бу муҳим ташаббус Ўзбекистонни янада дунёга танитади, кўплаб олимлар, меҳмонлар ва илм аҳлини бир ерга тўплайди. Марказнинг очилиши мамлакат тараққиёти ва янада барқарор ривожланиши учун тамал тош вазифасини ўтайди, деб ўйлайман."


"Ҳурматли Президентимиз бугунги кунда марказимизнинг иккинчи қаватига хорижий ҳамкорлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар офисларини жойлаштириш бўйича алоҳида топшириқ бердилар. Марказ биносида хорижий ташкилотлар вакиллари маҳаллий олимлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга оширишлари мумкин.


Бугунги тадбир доирасида биз Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида жойлашган “Манара” маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзолаяпмиз. Меморандумга асосан, яқин келажакда “Манара” маркази филиали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида ўз фаолиятини бошлайди", деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.


Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Музейга ташриф буюрадиган меҳмонларга юқори савияда хизмат кўрсатиш мақсадида марказнинг бир гуруҳ илмий ходимлари БААда малака ошириш учун юборилади. Бу жараён “Манара” маркази раҳбарияти таклифи асосида амалга оширилади.


Тадбир якунида Ислом цивилизацияси маркази Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби шаҳрида жойлашган “Манара” маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистондаги марказ биносида “Манара” марказининг филиали фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, томонлар ўртасида эсдалик совғалари алмашинди.


Ушбу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги маданий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро мавқеини янада оширишга ҳисса қўшади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3758 16:57 | 05.08.2023