Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши қанча?
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи эркаклар сони ҳар йили ўсиб бормоқда. Миллий статистика қўмитасининг @statistika_rasmiy канали маълумотларига кўра, 2024 йилда эркакларнинг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланган. Бу рақам 2021 йилдаги 80,6 фоиз билан солиштирганда, сезиларли ўсишни кўрсатади.
2022 йилда бу кўрсаткич 86,9 фоизга, 2023 йилда эса 90,9 фоизга етган эди. Демак, ҳар йили интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши ортиб бормоқда, бу эса мамлакатда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг тобора аҳамиятли бўлиб бораётганини кўрсатади.
Интернетдан фойдаланишнинг ошиши эркакларнинг рақамли саводхонлигини, онлайн таълим ва ишбилармонлик имкониятларини кенгайтирмоқда. Бу ўзгаришлар, айниқса, ёшлар ва профессионал фаолият билан шуғулланаётганларучун муҳимдир.
Шунингдек, интернетга кириш учун шароитнинг кенгайиши, турли соҳа ва ҳудудлардаги одамларга янги имкониятлар беради.
94,2 фоиз кўрсаткич, бугунги кунда интернетнинг нафақат ахборот олиш, балки иш фаолияти ва ижтимоий алоқалардаги муҳим восита эканлигини англатади.
Машҳура Жўрақулова,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0