Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 938.20-26.23

  • EUR

    14 710.73-33.72

  • RUB

    159.511.23

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 21-April

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • Dushanba, 21

    +12 +20

  • Seshanba, 22

    +12 +20

  • Chorshanba, 23

    +13 +20

  • Payshanba, 24

    +13 +20

  • Juma, 25

    +16 +20

  • Shanba, 26

    +19 +20

  • Yakshanba, 27

    +20 +20

  • Dushanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Ўрнатилган тартибда ҳал этилаётган» масала фуқаронинг сарсон-саргардон бўлишига олиб келяпти

Яқинда таҳририятимизга таниқли журналист Муродхон Калонхонов келди. Ижодкорни катта авлод яхши танийди. Вақтида танқидий мақола ва фельетонлари билан шуҳрат қозонган. Ижтимоий муаммоларнинг ижобий ечим топишида, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишда, адолатсизликка йўлиққан одамлар ҳимоя­­си йўлида сидқидилдан меҳнат қилган.
Жамият
245 10:29 | 15.04.2025 10:29

Фаолияти ҳукумат томонидан муносиб эътироф этилиб, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Бундан ташқари, қатор ютуқларни қўлга киритган.


Айни вақтда кексалик гаштини сураётган Муродхон Калонхонов билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада рўй берган ўзгаришлар, фахрий журналистлар, ижод ва бошқа масалалар хусусида дилдан суҳбатлашдик. Янги китоби билан қутладик.


Шу асно устознинг нимадандир безовта эканини илғадик. Табиий, сабабини суриштирдик. У эса минг хижолат билан бошига тушган бир «ҳангома»ни сўзлаб берди.


Қизиқ, бир умр одамларнинг муаммоларини кўтариб, тегишли ташкилот ва идоралардан адолат талаб қилган инсоннинг ўзи бугун ноҳақликка учраб, чорасиз қолса… Ҳаёт турли синову ажойиботларга тўла, деб шунга айтсалар керак-да…


Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай юрибмиз…


Муродхон ака турмуш ўртоғи – Мукамбар Калонхонова номига расмийлаштирилган Шайхонтоҳур тумани, Гулобод мавзесидаги уйини 2011 йил «нотураржой» мақомига ўтказади. Ўша вақтнинг ўзида туман «Сувсоз» ва газ идораларига мурожаат қилиб, уйни иссиқ сув ва табиий газдан уздиради. Ҳар икки ташкилот хонадон эгасининг иштирокида далолатнома тузиб, ишни ҳужжатлаштириб қўяди. Аммо…


– Қаричилик. Аёлим тез-тез оғриб туради. Ўтган ҳафта дорихонадан зарур дориларни олиб, пластик картасини узатса, сотувчи «Картангизда пул йўқ экан», деб қайтариб берибди, – дейди Муродхон Калонхонов. – «Қизиқ, икки-уч кун олдин пенсиям тушган бўлса, қанақасига йўқ бўлиши мумкин ёки биров ўғирладимикан», деган ўйда уйга қайтиб келиб, бўлган воқеани менга айтиб берди. Орадан бир кун ўтиб, МИБдан қўнғироқ бўлди. Ушбу ташкилот ходимининг «Қўлимизда табиий газдан қарзингизни ундириш ҳақида суднинг қарори бор. Шу асосда пенсия пулингиз ушлаб қолинди. Аммо у етмади. Идорага келиб, қолган қисмини тўлаб кетинглар», деган гапидан лол қолдик. Чунки коммунал тўловларни доимо вақтида амалга оширганмиз. Бирон марта қарздор бўлмаганмиз. Суриштириб билсак, «Шайхонтоҳуртумангаз» Гулобод мавзесидаги нотураржойимизга қарздорлик белгилаб, бизни судга берибди. Адолат посбонлари эса, ишни бизнинг иштирокимизсиз кўриб, қарзни ундириш бўйича қарор чиқаришибди. Тўғриси, бундай ғалати ҳолатга кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай юрибмиз…


Масала «ўрнатилган тартибда ҳал этилди»


Устоз журналист адолатни тиклаш мақсадида аёли номидан дастлаб «Ҳудудгазпойтахт» газ таъминоти филиалига шикоят қилади. Мурожаатига «Шайхонтоҳуртумангаз» GТВ маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими томонидан Гулобод мавзеси, 2-уй, 65-хонадон истеъмолчиси М.Туропова (аёлининг фамилияси Туропова эмас, Калонхонова) номидаги 06096275-ҳисоб рақами қайд этилган «Биллинггаз» дастурида 01.01.2020 йилдан ҳисоб-китоб юритилган, 2020 йил 1 январь ҳолатига қадар дастурда 1.229.348 сўм табиий газ учун қарздорлик шаклланган» деган жавоб келади.


Эр-хотин жавобдан норози бўлиб, такроран «Ҳудудгазпойтахт» директори номига шикоят ёзишади. Аммо уларга аввалги жавобнинг айнан ўзини жўнатишади. Ҳатто Мукамбар опанинг фамилиясини ҳам тўғрилаб қўйишмайди. Демак, улар муаммони бартараф қилиш учун эмас, шунчаки шикоят-аризани ёпиш учун уринишган.


Шундан сўнг М.Калонхонов Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига бош уриб боради. Аризасига тегишли ҳужжатлар («Ҳудудгазпойтахт»нинг жавоб хати, уй-жой ширкати, маҳалладан маълумотнома ва бошқалар)ни илова қилади. Эвазига қуйидаги мазмунда жавоб олади:


«Мурожаатингизни ўрганиш давомида аниқланишича, сизга тегишли хонадонда ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичи «Биллинггаз» дастурида 06099275-ҳисоб рақам билан бириктирилган ва бугунги кунда жами 1.839.189 сўм дебитор қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Қарздорликни қайта кўриб чиқиш учун хонадон газ тармоғидан узилганлиги тўғрисидаги далолатнома билан «Шайхонтоҳуртумангаз» газ таъминоти бўлимига мурожаат қилишингиз тушунтирилади. Мазкур жавобдан норози бўлган тақдирингизда юқори турувчи прокурорга шикоят қилишингиз мумкинлиги тушунтирилади».


Кўриб турганингиздек, фуқаронинг бир масала юзасидан икки идорага йўллаган мурожаатига икки хил жавоб келади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади.


Хўш, туман прокуратураси 1.839.189 сўм қарздорликни қаердан олди? «Ҳудудгазпойтахт» газ таъминоти филиали 1.229.348 сўм қарздорлик ҳисоблаган. Ажаб­ланарлиси, уларнинг хонадони нотураржойга айлантирилган кундан, яъни 2011 йилдан буён газдан узилган. Демак, бу хонадонда ҳисоб­лагич бўлиши мумкинми? Агар мурожаатчининг шикояти жойига чиқиб, холислар иштирокида батафсил ўрганилганда эди, масала бу даражада чигаллашиб кетмасди. Мутасаддилар муаммони «ўрнатилган тартибда» ҳал қилиши оқибатида эса бир фуқаро ҳамон сарсон-саргардон бўлиб юрибди.


Қорнимизга эмас, қадримизга йиғлаймиз…


– 2011 йили мурожаатим асосида «Сувсоз» ва газ идораси ходимлари нотурар биномизни таъминотдан узиб кетгач, бизни ҳеч ким ­безов­та қилмади. Аммо 2014 йилга келиб, газдан қарздорлик келди, – дея куюниб, сўзида давом этади Муродхон Калонхонов. – Ўша пайтнинг ўзида туман газ идорасига бориб, муаммони бартараф қилиб келдик. Ўшанда масъуллар 2011 йилда тузилган далолатнома асосида бизга нисбатан ёзилган қарздорликни бекор қилди. Бироқ орадан уч йилча вақт ўтиб, яна жаримага тортишди. Бу сафар ҳам худди аввалгидек қарздорликни сўндириб келдик. Минг афсуски, 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича яна сохта қарздорлик ясаб, биздан яширинча судга оширибди. Судьялар ҳам ишни бизсиз кўриб, ҳал қилишибди.


Хуллас, ишлатилмаган газга қарздорлик ёзиб, МИБ орқали ундириб олишди. Одамларни рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш сиё­сати кетаётган бир паллада бизга нисбатан қилинаётган адолатсизликни ҳазм қилолмаяпмиз. Қорнимизга эмас, қадримизга йиғлаяп­миз.


Масъуллардан талабимиз шуки, масалани жойига чиқиб, бизнинг иштирокимизда, холис ўргансин. Бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ.


2011 йилдан буён иссиқ сувдан бирон марта қарздорлик келмади. Улар ўша далолатнома бўйича бизни рўйхатдан ўчиргани, шубҳасиз. Лекин нима учун газ таъминотидагилар шундай қилишмаган? Уларнинг хатоси учун нега биз жабр чекишимиз керак? Ахир, уларнинг қўлида ҳам ўша вақтда тузилган далолатнома бор-ку!


Устоз журналист ҳақ. Бугун халқни рози қилиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Аммо қуйидаги баъзи раҳбарларнинг муаммоларга масъулиятсизларча ёндашуви мазкур ишларга соя солиб, одамларнинг норози бўлишига сабаб бўлмоқда. Бунга жимгина, томошабин бўлиб қараб туриш адолатдан эмас.


Мутасаддилар мазкур масалани назоратга олиб, ижобий ҳал этади, деган умиддамиз.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3845 16:57 | 05.08.2023