Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 927.1736.74

  • EUR

    14 717.58-3.29

  • RUB

    155.73-0.31

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 26-April

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 26

    +26 +20

  • Yakshanba, 27

    +28 +20

  • Dushanba, 28

    +30 +20

  • Seshanba, 29

    +24 +20

  • Chorshanba, 30

    +24 +20

  • Payshanba, 01

    +27 +20

  • Juma, 02

    +26 +20

  • Shanba, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда 18-23 ёшлиларнинг 47,7 фоизи талаба

Бундан 20-25 йил муқаддам, олий ўқув юртига кириш ёшлар учун улкан қаҳрамонлик эди. Оддий қишлоқ мактабларида 30 нафар битирувчининг орасидан кўпи билан 5-6 нафар бола ўқишга кирар, айрим синфларда эса 1-2 нафари аранг талаба бўларди, холос. “Талаба” деган мақомни олиш учун эҳҳе...
Жамият
146 15:09 | 18.04.2025 15:09

Абитурент “Ахборотнома”лардаги тестларни кўзини юмиб ишлаши, дарсликлардаги қоидаларни сув қилиб ичиб юборган бўлиши керак эди. Ҳа, таълим тизимимизда кўп нарса ёдлашга асосланилар эди. Эркин фикрлаш, мустақил мулоҳаза юрита олиш унчалик муҳим эмасди.


Аммо энг аянчлиси, коррупциялашган, “бункерлашган” олий таълим кўплаб иқтидорли ёшларни синдиргани рост...


Бугун...


Миллий статистика қўмитаси 2024-2025 ўқув йили бошида мамлакатимиздаги 18-23 ёшлилар орасида олий таълим билан қамров даражаси 47,7 фоизни ташкил этганини эълон қилди.


Албатта, бу рақамларнинг ўзиданоқ талаба бўлиш 20 йил олдингидек қийин эмаслигини англаш мумкин. Қолаверса, ўзимиз ҳам амалда кўраяпмиз, бугунги ёшларга олий таълим олиш учун ҳар доимгидан ҳам аъло давр. Озгина ҳаракат ва интилиш бўлса бас. Хоҳласа юртимизда, хоҳласа хорижий тилларни мукаммал ўрганиб, чет элда ўқишлари мумкин. Тиллар ўргатишга ихтисослашган ўқув марказлари етарлича.


Бир сўз билан айтганда, олий маълумотли бўламан деган ёшлар учун ҳамма эшиклар очиқ. Олий ўқув юртларида коррупция сезиларли камайди. Квоталар оширилди. Замонавий, ўқувчилари учун қулайликларга эга кутубхоналаримиз ишламоқда, ёшларнинг ўқиб-ўрганиши учун шарт-шароитлар яратишда давом этяпмиз. Ҳаммаси ўқийман, ҳунарли бўламан деганлар учун...


Фақатгина ёшларимиз бунинг қадрига етишса бўлгани.


Миллий статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, олий таълимга қамров кўрсаткичи сўнгги ўн йил ичида 40,9 фоизга ошган. Масалан, 2014 йилда бу рақам атиги 6,8 фоиз бўлган эди.


Йиллар кесимидаги ўсиш динамикаси:


  • 2014 йил – 6,8 фоиз
  • 2015 йил – 7,0 фоиз
  • 2016 йил – 7,2 фоиз
  • 2017 йил – 8,3 фоиз
  • 2018 йил – 10,6 фоиз
  • 2019 йил – 13,3 фоиз
  • 2020 йил – 18,7 фоиз
  • 2021 йил – 28,2 фоиз
  • 2022 йил – 36,6 фоиз
  • 2023 йил – 45,9 фоиз
  • 2024 йил – 47,7 фоиз

Зебо Намозова
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3878 16:57 | 05.08.2023