Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 938.20-26.23

  • EUR

    14 710.73-33.72

  • RUB

    159.511.23

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 01:00

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +9 C

  • 05:00

    +9 C

  • 06:00

    +9 C

  • 07:00

    +10 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 21-April

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 01:00

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +9 C

  • 05:00

    +9 C

  • 06:00

    +9 C

  • 07:00

    +10 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +12 C

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +12 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +12 +20

  • Juma, 25

    +12 +20

  • Shanba, 26

    +15 +20

  • Yakshanba, 27

    +18 +20

  • Dushanba, 28

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
129 22:06 | 19.04.2025 22:06

Бир манзилдан иккинчисига етиб олишда транспорт воситалари муҳим ўрин тутади. Шу боис бу борада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, сўнгги йилларда шаҳарлараро йўналиш­лар бўйича қатнайдиган замонавий, қулайлик­ларга эга автобуслар келтирилди. Натижада барча вилоятларга қатнаётган, фуқароларимиз ва чет эллик сайёҳларга хизмат қилаётган шинам, ташқи кўриниши кўркам автобуслар ҳамда поездлар кўнгилларга завқ бағиш­ламоқда. Масалан, биргина шаҳар ичида ҳаракатланаётган автобуслар воситасида кўрсатилаётган хизматлар сифати хориждагилардан асло қолишмайди. Айниқса, тўлов тизимидаги ислоҳотлар натижасида бекатларда соатлаб кутиб туришларга барҳам берилгани қувонарли иш бўлди.


Шу ўринда пойтахтимиз чиройига чирой қўшиб турган мет­ро хизматини ҳам алоҳида тилга олиш лозим. 1977 йилда фойдаланишга топширилган бу метро ўтган давр мобайнида дунёдаги энг тезкор, тоза, чиройли ва қулай жамоат транспортларидан бири деб эътироф этилган. Кейинги пайт­ларда эса унда янги йўналишлар ва янги бекатлар очилди. 2020 йил августидан ҳозирга қадар икки йўналишни боғловчи «Қўйлиқ – Сергели» ер усти метро йўли ишга туширилгани боис бу транспорт воситасидан ҳар куни фойдаланувчилар сони 600 мингдан ошди.


Албатта, ҳар ­тўк­ис­да бир айб бўлганидек, ҳар куни эрта тонгдан ярим тунга қадар аҳолига узлуксиз хизмат кўрсатаётган метронинг ҳам баъзи камчиликлари бор. Чунончи, ундан фойдаланувчилар сони кес­кин даражада ортаётгани туфайли ишга ҳамда ўқишга бориш ва қайтиш пайтлари бекатларда тирбанд­ликлар вужудга келмоқда. Масалан, мен бир куни соат 18:15 да «Мустақиллик» бекатига тушдим. Сергелига борадиган поезд вагонларига чиқишнинг иложи бўлмагани учун уч-тўрттасини ўтказиб юбордим. Оқибатда ярим соатча вақтим зое кетди.


Бошқа куни метронинг «Қипчоқ» бекатидан йўлга чиқдим. Вагонлар анча эскиргани сабабли икки ёки уч бекат юргач, темир ғилдираклардан чиқаётган алланечук шовқиндан хавотирга тушдим. Назаримда, улар гўёки ҳозир темир издан чиқиб кетиб, фалокат рўй берадигандек туюлди. Адашмасам, ён-атрофимдаги ёшлар ҳам шундай хавотирда эдилар. Бундан ташқари, бекатлар номини ­эълон қилиб боришдаги тушунарсиз талаффузлар, карнайлар шовқини ҳам ­безо­в­­­таликни кучайтирди.


Орадан икки-уч ҳафта ўтгач, яна «Мус­тақиллик» бекатига тушиб, поезд келишини кутдим. Бир маҳал кўринишидан европаликларга ўхшаган йигирмага яқин сайёҳ пайдо бўлди. Улар Сергели йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд томон юришди. Йўлбошловчи йигит эса анча ҳушёр экан, уларни эски вагонларга чиқармаслик учун эътиборини мет­ро безакларига жалб этди. Сал вақт ўтгач, пўлат изларда янги вагонлар кўринди. Йигит дарҳол меҳмонларни унга чиқишга ундади.


Эндиликда метронинг ёруғ, тоза-озода, ўриндиқлари қулай, иситиш ва совитиш тизимлари мукаммал вагонларига кириб ўтирган йўловчи тинч-хотиржам кетиш, ҳатто манзилга етгунча мизғиб олиш имконига ҳам эга. Бу ҳолатни мен кўп кузатганман. Айни чоғда, қулоқчин тақиб олиб, кексаларга жой бермасдан кўзига тик қараб кетувчи ёшларни ҳам кўрганман.


Ҳа, бугун замон тезлашди, инсониятнинг дунёқараши ўзгарди. Лекин биз буни рўкач қилиб, умрбоқий миллий қадриятларимиздан воз кечмаслигимиз, ён-атрофимиздагиларга нисбатан ўзаро меҳр-оқибатли бўлишни унутмаслигимиз лозим!


Асрор СУЛАЙМОНОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3845 16:57 | 05.08.2023