Шукуҳли “Талабалар баҳори”
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Талабалар баҳори” фестивали бўлиб ўтди. Унда академия профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари билан бирга, Ислом цивилизацияси маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тошкент давлат Шарқшунослик университети, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти масъуллари иштирок этди.
Дастлаб “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасидаги ҳудудда рамзий очилиш маросими ўтказилди.
Шундан сўнг, академия ректори Музаффар Комилов сўзга чиқиб, ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш Ватан тараққиётининг энг асосий кафолати эканлигини таъкидлади.
Тадбирда “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ташкил қилиниб, унда спортнинг мини футбол, стол теннис, шахмат ва шашка, киберспорт турлари бўйича беллашувлар ўтказилди. Шунингдек, “Варрак шоу”, “Баҳорий таомлар дастурхонлари” танлови, “Ош мусобақаси”, ҳунармандчилик буюмлари савдо ярмаркаси ва миллий либослар кўргазмалари байрам шукуҳига янада шукуҳ қўшди.
Ҳақиқатан ҳам, бу каби маънавий кечалар ва спорт мусобақаларининг ташкил қилиниши ёшлар ўртасида дўстлик ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, миллий қадрият ва анъаналарни чуқурроқ англашга хизмат қилади.
Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0