Ёшлар ўртасида экология мавзусидаги дебат
Жаҳон иқтисодиёт ва Дипломатия университетида "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили"га бағишланган “Tashkent International Debate Arena” турнири ўтказилди. Турнирнинг асосий мақсади – ёшларни экология, барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт масалаларига жалб қилиш, ёшлар ўртасида экомаданиятни шакллантиришдан иборат.
Тадбирда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин талаба иштирок этди. Улар 48 та жамоа таркибида долзарб глобал экологик муаммоларни муҳокама қилиб, яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ечим ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
3 кун давом этган дебат якунида ташаббускорлар “Эко акция”да иштирок этиб, мезбонлик қилган Жаҳон иқтисодиёт ва Дипломатия университети ҳудудига кўчатлар экишди. Турнир Америка усулидаги дебатлар форматида ўтказилди, интеллектуал ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Диёра Равшанова
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0