Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 927.1736.74

  • EUR

    14 717.58-3.29

  • RUB

    155.73-0.31

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 27-April

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • Yakshanba, 27

    +25 +20

  • Dushanba, 28

    +28 +20

  • Seshanba, 29

    +27 +20

  • Chorshanba, 30

    +17 +20

  • Payshanba, 01

    +20 +20

  • Juma, 02

    +23 +20

  • Shanba, 03

    +24 +20

  • Yakshanba, 04

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти

Жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари якуний босқичга етган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, жараён билан танишган эди.
Жамият
118 18:18 | 26.04.2025 18:18

Президент ташрифидан сўнг берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида март ойида Марказ Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Васийлик Кенгаши раиси – Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда Марказ экспозициясини бойитиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ҳамда ижтимоий-маърифий ва илмий-амалий маскан сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.


Ушбу йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб сентябрда очилиши кутилаётган Марказда Махсус штаб фаолият юритаётган бўлиб, 10 та йўналиш бўйича Ишчи гуруҳлар муҳокамалар ўтказиб келмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кенгайтирилган Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳам қизғин мунозаралар остида ўтди.


Кенгаш йиғилишида Марказ экспозицияси йўналишлари, ИЦМ биноси таркибидаги Анжуманлар зали вестибюли учун тавсия этилаётган ранг-тасвир асарлари концепцияси, Марказ музей кутубхонаси фондини бойитиш каби қатор масалалар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдаги техник топшириқлар муҳокама қилинди.



Хусусан, йиғилишда Марказнинг ташриф қоғозига айланиши кутилаётган “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс пойдевори” экспозициясининг бўлимлари сони 7 тадан 9 тага оширилиши маълум қилинди. Янги қўшилган бўлимларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги фаоллиги ва ташаббуслари ҳамда ёшлар қўлга киритаётган ютуқлар, уларга яратилаётган имкониятлар ва натижалар рамзий акс эттирилади.


Йиғилиш давомида марказ бош илмий ходими Зоҳидулла Мунавваров “Анжуманлар зали вестибюли учун тавсия этилаётган ранг-тасвир асарлари концепцияси”ни тақдимот қилди.


Маълумки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг барча бўлимларидан “Вақт девори”га ўрин ажратилган. Унинг қуйи қисмида ўша даврда кузатилган ютуқлар, илмий кашфиётлар ёритилади. Юқори қисми учун маҳобатли ранг-тасвир асарлари яратилади.


Хусусан, “Иккинчи Ренессанс даври” экспозициясининг давлатчилик тарихига бағишланган "Вақт девори"да Амир Темур давлатчилиги, унинг даврида рўй берган муҳим ўзгаришлар, темурийлар даврида давлат ва жамият бошқарув тизими, илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши, бобурий ҳукмдорлар давридаги воқеалар, тарихий шахслар миниатюра орқали композицияда, шунингдек, давр тарихи солномаси мониторларда намойиш этилади.



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона директори Умида Тешабоеванинг маълум қилишича, Марказ музей кутубхонаси фондини бойитиш ва техник топшириқларга кўра, сифат жиҳатдан жаҳон стандартларига мос келадиган нашриёт бўлиши режа қилинмоқда. Унда кейинчалик ҳам Марказ фондини бойитадиган китоблар ва Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид китоблар, фото-альбомлар, қўлланмалар чоп этилиши кўзда тутилган.





Шунингдек, йиғилишда маълум қилинишича, Марказ ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилган. Уларнинг сонини 2000 га етказиш режалаштирилмоқда. Экспонатлар Марказга шунчаки жойлаштирилмайди. Улар учун хориж стандартлари асосида ясалган махсус витриналар ҳозирланади. Марказ учун ясалган витриналар кўчма кўргазмалар ўтказиш учун ҳам қулай бўлиб, музей фондлари турли ҳудудларда намойиш этилиши таъминланади.


Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.



Айни кунларда эса 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар иштирокида Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин оладиган, Илмий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, маъқулланган лойиҳалар бўйича шартномалар имзоланмоқда.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3886 16:57 | 05.08.2023