Матбуот анжуманими ёки майнавозчилик?
Матбуот анжумани нима учун ўтказилади? Соҳанинг бугунги аҳволи ҳамда унинг истиқболи ҳақидаги ахборотларни кенг жамоатчиликка етказиш учун албатта. Шунингдек, журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб бериш учун. Шакл ва мақсад аниқ.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги назорат инспекцияси мутасаддилари ташкил этган матбуот анжуманида эса асло бундай бўлмади.
Учта савол бердим, улардан биронтасига жўяли жавоб ололмадим. Яхшиси, ёзмайин, ўзингиз кўринг ва баҳо беринг.
Энди савол, ҳурматли ўртоқлар, бунақа матбуот анжумани кимга керак? Биз журналистлар қай бир рост ва жўяли янгиликни жамоатчиликка етказайлик? Лифтлар ҳақидаги гаплар реал ҳаётга тўғри келмаслиги ҳаммамизга маълум. “Leapmotor” билан боғлиқ жавоб… «кутилган»идан-да зиёда. Яна бир сўровнингжавоби эса бошқа кунга қолди.
Кетган вақтимга ачиндим, рости гап…
Феруза РАҲИМОВА
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/51
0
0
0
0