Валюта UZS
  • USD

    12 831.13-55.77

  • EUR

    14 542.80-82.54

  • RUB

    161.070.2

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 29-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • Payshanba, 29

    +17 +20

  • Juma, 30

    +14 +20

  • Shanba, 31

    +17 +20

  • Yakshanba, 01

    +15 +20

  • Dushanba, 02

    +15 +20

  • Seshanba, 03

    +16 +20

  • Chorshanba, 04

    +17 +20

  • Payshanba, 05

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ислом – саломатлик тарғиботчиси”

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси томонидан илк бор “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақалари ҳамда “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий конференсия ташкил этилди.
Жамият
390 15:08 | 27.05.2025 15:08

Мазкур ташаббус Президентимизнинг 2025 йил 14 феврал куни ёшлар билан бўлган очиқ мулоқотида илгари сурилган вазифалар, шунингдек, 2025 йил 21 апрелдаги “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш ҳамда диний-маърифий соҳада ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва 2025 йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.



Тадбирнинг асосий мақсади – олий ва диний таълим муассасалари ўртасида спортни кенг оммалаштириш, ёшларда соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни рағбатлантириш ҳамда ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Мусобақалар орқали талабалар орасида соғлом рақобат, ҳурмат ва ўзаро англашув муҳитини яратиш кўзда тутилган.



Спорт фестивали Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамкорлигида ўтказилди.



Тадбирнинг очилиш маросимида академия ректори, фахрий меҳмонлар, ўқитувчилар, ходимлар ва диний таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. “Зиё-зукко” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари ва академия талаба-қизлари томонидан тайёрланган чиқишлар барчага юқори кайфият бағишлади. Айниқса, “Янги Ўзбекистон” қўшиғи асосида намойиш этилган саҳна кўринишлари алоҳида эътибор қозонди.



Конференсия доирасида “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди. Унда спорт ва соғлом турмуш тарзи исломий қадриятлар билан узвий боғлиқлиги, бу йўналишдаги тарғиботнинг самарали усуллари муҳокама қилинди.


Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Талабалар спорт ассосиацияси ҳамда Исломшунослик академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.


Мусобақаларда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, унинг ҳузуридаги академик лицей Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ва Имом Термизий номидаги Термиз ислом институти жамоалари иштирок этди.


Иштирокчилар мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка каби спорт турларида беллашишди. Шунингдек, талабалар ўртасида миллий спорт ўйинлари – кураш, арқон тортиш, тош кўтариш мусобақалари ҳам ташкил этилди.



Ўтказилган тадбирлар доирасида Спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Академия ректори Музаффар Комилов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Ушбу спорт фестивали нафақат жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарғиботи, балки ёшлар ўртасида миллий бирлик, ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4086 16:57 | 05.08.2023