Валюта UZS
  • USD

    12 360.865.72

  • EUR

    14 479.51-60.02

  • RUB

    145.66-2.82

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-September

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Payshanba, 11

    +32 +20

  • Juma, 12

    +32 +20

  • Shanba, 13

    +30 +20

  • Yakshanba, 14

    +27 +20

  • Dushanba, 15

    +27 +20

  • Seshanba, 16

    +23 +20

  • Chorshanba, 17

    +24 +20

  • Payshanba, 18

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
736 19:41 | 18.06.2025 19:41

Ўтган ҳафта Бухорода инсон эмас, конституция, қонун ва инсон қадри тириклай кўмилганига шоҳид бўлдик.


Бир пайтлар гуллаб-яшнаган, не-не табаррук зотларни дунёга тортиқ қилган ва одил ҳукмронларга шоҳид бўлган Бухоро, ҳозирга келиб, “сиртмоқ вакўмишсиёсати билан бошқарилаётгандай.


Аммо шу кунлар ҳокимнинг “Суд-пуд демасдан, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан!” деган оғзаки фармони ҳазил ва эмоцияга йўйиш билан унуттирилмоқда. Бухоро ҳокимлиги бу буйруқни шунчаки ҳиссиётларга берилиш, деб изоҳлади. Аслида эса уни, бухороча, янги бошқарув услуби десак тўғри бўларди. Бухоро ҳокимининг очиқдан очиқ ўлдирувга таҳдиди ўтган ҳафта энг кўп муҳокама қилинди ва жамоатчиликни жумбушга солди. Шунга қарамай, "ҳоким олийларига" ҳеч қандай жазо қўлланилмади. Гўё ҳоким ҳеч қандай хато қилмади ва бу ҳолат ҳеч қачон содир бўлмагандай...


Оғзаки "қонун"


Қонунчилигимизда “мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш”, “қонуний қарорсиз мулкни бузиш”, “таҳдид қилиш” каби моддалар бор. Аммо оқибатда ҳокимлар учун янги, норасмий, “ўлдир ва кўм” “кодекс”и амалда ишламаяптими, деган тассавур пайдо бўлмоқда.
Ўша куни ҳоким оддий объект эмас, болалар боғчаси устидан буйруқ берди. Гап бу ерда фарзандларимиз тарбия олаётган маскан ҳақида кетяпти. Майли, у нотўғри қурилди ҳам дейлик, ҳатто ҳокимнинг тумшуғи устида қурилган бўлса ҳам, унинг ичида ИНСОН бор! Гўдаклар бор! Лекин ҳоким учун “ичида одам” бўлиши тўсиқ бўлолмайди. Ботир Зарипов бошқарувда ҳатто халқни кўмиб ташлашдан тоймаслигини кўрсатди ва бу бутун бошли маъмурий тизимда инсон қадри энг қуйи даражага тушиб қолганининг ифодаси бўлди.


Кўмилган виждон


Ундан ҳам даҳшатлиси, мазкур ошкора зулмга даъват бугун “нормал” деб қабул қилинмоқда. Ҳеч бўлмаса, ҳоким чиқиб, "мен нотўғри гап гапирдим, кечиринглар" деса, халқ ва ҳокимият ўртасида вужудга келган таранглик юмшарди. Бирор мансабдор халққа одамийлик кўрсатса, бағрикенг халқимиз кечиришга тайёр ҳамиша.


Лекин ҳокимлик халққа бош эгиш ўрнига, шунчаки "ҳиссиётларга берилди", деяптими, демак, энди биз инсонни эмас, қонунни ва виждонни кўмаяпмиз!


Мафтуна Каримова,
ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4955 16:57 | 05.08.2023