Андижонда зўравон аёлга жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик қилаётган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Аниқланишича, Андижон шаҳри Ҳунарманд маҳалласида жойлашган кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси, 1992 йилда туғилган фуқаро А.П. қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи 2005 йилда туғилган фуқаро С.С. ни ўзаро қарз олди-берди масаласи ортидан унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатларни содир этган.
Жабрланувчи, унга нисбатан бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан илгари Ички ишлар органларига ёки яқинларига хабар бермаган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро А.П. процессуал тартибда ушланди.
Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Анваржон ҲАЛИМОВ,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0