Валюта UZS
  • USD

    12 437.1562.6

  • EUR

    14 480.5755.56

  • RUB

    153.340.21

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 05-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • Juma, 05

    +23 +20

  • Shanba, 06

    +24 +20

  • Yakshanba, 07

    +22 +20

  • Dushanba, 08

    +20 +20

  • Seshanba, 09

    +20 +20

  • Chorshanba, 10

    +18 +20

  • Payshanba, 11

    +18 +20

  • Juma, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ўзбек журналистикаси антологияси” бой тарихга эга журналистикамиздан сўзлайди

Абдунаби Ҳайдаров. “Ишонч” ва унинг мухлислари бу исм-шарифни жуда яхши танийди. Аниқроқ қилиб эслатсам, муштарийларимиз ёнгинамиздаги устоз журналист қаламига мансуб “Қўш устунимнинг бири”, “Яхши хола”, “Сирли ўлим жумбоғи”, “Оловда ёнмаган юрак соҳибаси. У аслида ким эди: оддий деҳқон қизими ёки сарой маликаси?”, “Жинлар қурбонига айланган асаларилар” ва шу каби кўплаб ҳикоя, мақола, эсселарни таъсирланиб, ҳаяжон билан мутолаа қилган. Бу публицистик мақолалар, бадиий асарлар ўзининг бетакрорлиги ва содда услуб, равон баён усули билан ажралиб туради.
Жамият
1468 11:32 | 07.08.2025 11:32

Масалан, шундай журналистик материаллардан бири бўлган – “Дайдилар” мақоласини олайлик. Бу мақола 1990 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 14 сентябрдаги сонида эълон қилинган. Мақолада жамиятда дайди кимсаларнинг ортиб бораётганлиги, уларнинг у қадар назорат қилинмаслиги, баъзиларининг кун кечириш учун ёлғонлардан фойдаланиши, улар орасида турли жиноятларни содир этиб, қочқинда юрганларнинг ҳам борлиги, ҳукумат бунинг учун кескин чораларни қўллаши зарурлиги ҳақида гап боради. Мақола зўр маҳорат билан, танқидий-таҳлил усулида ёзилган.


Дарвоқе, бу мақола “Ўзбек журналистикаси антологияси”нинг биринчи жилдида ҳам чоп этилди. Янги чоп этилган антология, ўзида миллий медиа соҳасининг ибтидосидан бугунигача бўлган даврни қамраб олгани билан аҳамиятли. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга нашрга тайёрлаган бу мажмуа миллий журналистикамиз тарихидаги энг яхши журналистик материалларнинг икки юзга яқинини бир муқова остида жамлагани билан янада қадрлидир.



Тошкент вилоятида яшаб, ижод қилаётган муҳаррир ва журналистлар, қалам аҳли вакиллари ва китобхонлар иштирокида Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган тақдимот маросимида шулар ҳақида фикр билдирилди. “Ўзбек журналистикаси антологияси” китоби тақдимотини Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳматилла Шералиев олиб борди ва унда ижодкорлар, янги китоб аҳамияти ҳақида сўз борди.




– “Матбуот тарихи – уйғониш даври тарихининг бир бўлагидир”, деб ёзган эди атоқли жадид бобомиз Ҳожи Муин, – дейди Раҳматилла Шералиев. – Шу вақтгача “Бизнинг узоқ ва бой тарихга эга журналистикамиз бор”, дея бот-бот такрорлаб келинди. Аммо бу мерос асосан тор доирага таниш бўлиб, унинг ҳақиқий кўламини кўрсатиб берадиган, омма кўз олдида гавдалантирадиган лойиҳага қўл урилмаганди. “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори соҳада туб бурилиш ясади. Айнан ушбу тарихий ҳужжатда “Ўзбек журналистикаси антологияси” китобини нашрга тайёрлаш, бунинг учун зарур маблағ ажратиш масаласи белгиланди. Натижада, миллий журналистикамизнинг шонли тарихини кўрсатувчи “ойина” яратилди. Ҳамкасб сифатида Тошкент вилояти журналистларини қувонтирган жиҳат ҳам бор. Шу вилоятда туғилиб, ижод қилган Зиёд Есенбоев (“Баркамол истеъдод эгаси”, Қибрай т.), Гулчеҳра Нуруллаева (“Ҳар қадамда муаммо, муаммо...”, Тошкент т.), Асад Асил (“Мувозанат”, Бўстонлиқ т.), Шарифа Салимова (“Аёл жиноятга қўл урди”, Паркент т.), Абдунаби Ҳайдаров (“Дайдилар”, Бекобод т.), Қалдибек Сейданов (“Навоий ва Абай”, Янгийўл т.), Раҳматилла Шералиев (“Сени севганлигим айбим...”, Қибрай т.), Муҳаббат Ҳамидова (“Томирлари теран тилим”, Қибрай т.), Фатҳиддин Муҳиддинов (“Жасорат ва садоқатга таъзим”, Зангиота т.), Саодат Ўрмонова (“Ҳаётдан кўра китобга ишонганман” (кўрсатув сценарийси), Зангиота т.)нинг мақолалари ҳам антологиядан жой олган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ижодкорлари, хусусан, Абдумўмин Ўтбосаров (олий тоифали сухандон, Бўстонлиқ т.) ҳақида ҳам маълумот қайд этилган.




Тадбирда таъкидланишича, яқинда нашрдан чиққан икки жилдли “Ўзбек журналистикаси антологияси” “Қадимги давр журналистикасидан лавҳалар”, “Миллий журналистика шаклланиши ва такомилининг асоси (асрлар)”, “Жадид журналистикаси (XIX аср охири – XX аср бошлари)”, “Иккинчи жаҳон уруши даври журналистикаси”, “Турғунлик даври журналистикаси: мураккаб сиёсий жараён ва матбуотдаги эврилишлар”, “Қайта қуриш ва ошкоралик даври журналистикаси”, “Мустақиллик даври ўзбек матбуоти”, “Ўзбекистон фотожурналистикасидан лавҳалар”, “Мустақиллик йиллари телевидениеси ва радиоси”, “Ўзбекистон интернет журналистикаси” каби бўлимлардан иборат.


Мажмуа милоддан аввалги V–IV асрдан то бугунги кунгача бўлган икки ярим минг йиллик давр давомида яратилган журналистик материалларни ўз ичига олади. 185 нафар муаллифнинг 200 дан ортиқ ижод маҳсулини тўплаш ва нашрга тайёрлашда Ҳалим Саидов, Акбар Нурматов, Карим Баҳриев, Назира Тошпўлатова, Нурбой Жабборов ҳамда яна ўн нафар фидойи олим ва журналист жонбозлик кўрсатган. Ижодий гуруҳга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Холмурод Салимов раҳбарлик қилган. Шунингдек, таҳрир ҳайъатида Абдусаид Кўчимов, Аҳмаджон Мелибоев, Хуршид Дўстмуҳаммад каби катта устозларнинг борлиги антологиянинг нечоғлик аҳамият касб этишидан дарак беради. Ҳар иккала жилд “Ўзбекистон” нашриётида тайёрланиб, минг нусхадан, сифатли ҳолда чоп этилган.


Китоб сўзбошисида бу борадаги ишлар давом эттирилиб, антологиянинг III ва IV жилдларини ҳам нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш режалаштирилганлиги ҳақида сўз боради. Демак, I–II жилдларга кирмай қолган фидойи журналистларнинг сара ижод намуналари, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар ўрин оладиган янги китоблар ҳали дунёга келади.


Тадбир якунида тақдимот иштирокчиларига янги китоблар тақдим этилди.


Холида Эгамбердиева,

ISHONCH


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4911 16:57 | 05.08.2023