"Тадбиркорлар учун ходимлари – мижозлар, тадбиркор уларнинг кўнглини олиши керак" – Зафар Ҳошимов
Яқинда Тадбиркорлик ва бизнес ходимлари касаба уюшмасининг V қурултойи бўлиб ўтди. Унда тармоқ йўналишида сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Тадбирда йирик ишбилармон, korzinka.uz ва “Anglesey Food” МЧЖ ХК асосчиси, "Савдо ва сервис" уюшмаси раҳбари Зафар Ҳошимов ҳам иштирок этди.
У тадбиркор сифатида иш берувчи ва ишчи-ходимлар муносабатига тўхталар экан, қуйидагиларни таъкидлади:
– Тадбиркорлар учун мижозларнинг, истеъмолчиларнинг хизматини яхши адо этиш жуда муҳим. Аммо бу хизматни тадбиркор тўғридан-тўғри ўзи бажармайди. Ходимлар бу ишни амалга оширади. Шунинг учун ходимларга мижозлар зарур бўлганидек, тадбиркор учун ходимлари мижозлардир. Тадбиркор ўша ходимларининг кўнглини олиши керак.
Сабаби тадбиркорликнинг асосида, тагида одамлар туради. Шу ходимлар меҳнатини севса, меҳнатидан мамнун бўлса, улар ўз ишларини шундай бажарадики, ўша корхона рақобатдан қуламайди.
Сўнгра у "Савдо ва сервис" уюшмаси раҳбари сифатида касаба уюшмалари билан стратегик ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0