Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришнинг 3 йиллик дастури ишлаб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
Дастур доирасида, жумладан, 2 минг 551 километр ирригация тармоқлари реконструкция қилиниши белгиланган. Насос станцияларидаги эски ускуналарни тежамкорига алмаштириш орқали уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 6,8 миллиард кВт/соатдан 6,2 миллиард кВт/соатгача камайтириш мўлжалланган.
Шунингдек, бетон қопламали каналлар улушини ҳозирги 39 фоиздан 47 фоизга етказиш ва тежамкорлик ҳисобига бу йил 10 млрд куб метр, 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сувни иқтисод қилиш режалаштирилмоқда.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0