Валюта UZS
  • USD

    12 011.02-49.13

  • EUR

    13 958.01-106.54

  • RUB

    148.08-0.79

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-October

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

  • Payshanba, 23

    +27 +20

  • Juma, 24

    +28 +20

  • Shanba, 25

    +23 +20

  • Yakshanba, 26

    +24 +20

  • Dushanba, 27

    +25 +20

  • Seshanba, 28

    +23 +20

  • Chorshanba, 29

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қаршидаги унутилаётган “Соҳил”

Ёхуд Қашқадарё дарёси бўйидаги қурилганига кўп бўлмаган хиёбон нега хароб аҳволга келиб қолди?
Жамият
348 09:59 | 21.09.2025 09:59

– Шунча йўл юриб келдик, “Соҳил”ни кўрмай кетмаймиз, – деб оёқ тираб олди меҳмонлар, – дейди бир дўстимиз. – Уларга хиёбоннинг олдинги таровати қолмаганини, у жойларга ҳозир одамлар бормаслигини, бир хароб аҳволда эканини айтсам ҳам кўнишмади. Мени адашяпти, деб ўйлашди шекинли, телефондан катамаранлар, катерлар сузиб юрган, атрофи кафе ва кўнгилочар масканларга бой, гавжум маскан суратни кўрсатишди.


“Ана, шу жойга олиб бор”, зорланди улар. Ноилож, шом қоронғусида “Соҳил” томон йўл олдик. У ер қоп-қоронғу эди. Аттракционлар ишламайди, мултфилм қаҳрамонларининг ҳайкаллари ағанаб ётибди. Ҳар-ҳар замонда пана-пастқам жойларда турли ёшдаги жуфтликларнинг шарпаларини англаб қоласиз. Ресторан ва тамаддихоналар ёпилган, баъзиларининг ойналари синиб ётибди. Катамаранга чиқадиган жойни балиқ овчилари макон қилиб олишибди. Бу аҳволга келиб қолганини мен ҳам билмасдим.



Дўстим сўзини якунларкан, у ернинг очилиш маросимида иштирок этганим, шундай қувончли воқеага гувоҳ бўлганим ёдимга тушди.


2016 йил 5 июнда Қарши шаҳрида Амир Темур кўпригига ёндош ҳудудда барпо этилган истироҳат ва дам олиш мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган, бу воқеадан воҳа аҳли, айниқса қаршиликлар жуда севинган эди. Сабаби экологик муаммолар гирдобида қолган, ёз ойларида жазирамадан жон сақлаш учун бир масканга муҳтож бўлган аҳоли учун бундай мажмуанинг барпо этилиши том маънода тарихий аҳамият касб этар эди.


Очилиш маросимида масъул раҳбарлар сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, кўприк ва унинг атрофида ташкил этилган хиёбон янада кўркамлик касб этиши учун катта ишлар қилинган. Биринчи навбатда кўприк миллий меъморчилик анъаналарига хос тарзда қайта таъмирланган. Дарё ўзанлари тўлиб, манзарали оқиши учун 3 та тўғон қурилган. Соҳил бўйидаги эски бинолар ўрнида гўзал табиий манзара яратилган.



Шунингдек, 4 та кема тўхташ жойи қурилган, мингдан ортиқ ёритиш устунлари ўрнатилган эди. Дарё ўзанига кўрк бағишлаётган 51 та катамаран, 2 та туристик катер қатнови йўлга қўйилга, жажжи ўғил-қизлар учун эса 4 та аттракцион ҳамда болалар майдончалари ишга туширилган эди. Аҳолининг маданий ҳордиқ олиши учун янада қулайлик яратиш мақсадида 14 та коттеж, 4 та кафе-бар, 4 та сунъий қопламали спорт майдончалари қурилган эди. Қолаверса, 4 километрлик ичимлик суви, 4,2 километр канализация тармоқлари, 29,3 километр электр таъминоти ва 144,8 минг квадрат метр майдонни суғориш тизими ишга туширилиб, хиёбон тўлиқ кўкаламзорлаштирилган эди. Қарийб 68 минг квадрат метр йўлакларга бетон плиталар ётқизилганди. Дарё соҳили бўйлаб замонавий дизайнда металл панжаралар ўрнатилиб, мажмуада қишда аёз забтини, ёзда саратон тафтини босувчи кўркам ландшафт дизайни асосида 4 мингдан ортиқ манзарали дарахт ниҳоллари ва буталар экилган эди. Ўша кезларда айнан шу жойни истироҳат ва кўнгилочар масканга айлантириш ҳам тарихий аҳамият касб этиши ҳисобга олинган эди. Тарихий манбаларда келтирилишича, мазкур кўприк XIV асрда буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур ташаббуси билан барпо этилган. Кейинроқ эса Бухоро хони Абдуллахон II томонидан қайта таъмирланган. Ҳа, бу кўприк ўтмиш ва бугунни боғлаб тургани билан ҳам аҳамиятли. Уни бор маҳобати ила олти юз йилдан ошиқ йўл босган тарих карвонини боғлаб турган карвонсаройга қиёслаш мумкин.



Венгр ўлкашуноси Ванберининг “Ўрта Осиёга саёҳат” асарида Қарши шаҳри ҳақидаги маълумотлар учрайди. Хусусан, муаллиф “Қаршида оммавий оромгоҳнинг мавжудлиги мени жуда ҳайрон қолдирди. Бунга ўхшаш жойни на Бухорода, на Самарқандда, ҳаттоки Форсда ҳам учратмагандим. Мазкур оромгоҳ дарё бўйида жойлашган боғ бўлиб, у бир неча хиёбон ва гулзорларга эга”, дея таърифлайди. Венгр ўлкашуноси таърифини келтирган масканда қарийб ўн йиллар олдин янаям роҳатбахш, замонавий қиёфа касб этувчи, Қарши шаҳрининг гўзаллигига ўзгача шукуҳ бағишловчи мажмуанинг барпо этилиши Амир Темур шахсига, қадимий қадриятларимиз, тарихимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эъзознинг амалий ифодаси сифатида қабул қилинган эди. Бугун эса ушбу масканга қадам босишга ийманади, киши.


– Гўзал бир масканга айланганидан биз ҳам қувонгандик, – дейди “Соҳил”га яқин ҳудудда яшовчи Отабек Арслонов. – Тан олиш керак, ўша пайтда нафақат қаршида, балки вилоятимизда бундай пухта ишлаб чиқилган дизайн асосида бирорта ҳам дам олиш маскани қурилгани йўқ эди. Уч-тўрт йил бўлди, секин-секин бу жойлар харобага айланиб борди. Ҳозир тўғри, Қаршида истироҳат боғлари бор. Лекин у ердаги муҳит барибир “Соҳил”нинг ўрнини босолмайди. Истироҳат боғларига оилавий бориб келишингиз мумкиндир, аммо “бизда шундай масканлар бор”, деб бошқа вилоятлардан келган меҳмонларни етаклаб бориб бўлмайди. У ерда ҳам замонавийликни, ўзига хосликни топиш мушкул.



Дарҳақиқат, қашқадарёликлар “Соҳил”нинг тароватини, унинг маҳобатини ҳали-ҳамон энтикиш билан эслашади. Тўғри, вилоятда кейинги йилларда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли яхши дам олиши, ҳордиқ чиқариши учун биргина Шаҳрисабз туманида амалга оширилган ишларнинг салмоғини бир жумла билан ифодалаб бўлмайди. Аммо тайёр мажмуанинг йўқолиб кетишига жим қараб туриш эмас, уни таъмирлаш, қайта тиклаш ҳақида бош қотириш вақти келди, бизнингча. Ушбу истироҳат ва дам олиш масканига вилоят мутасадди раҳбарлари эътибор қаратишса, мақсадга мувофиқ бўларди.


Баҳодир ҲАЛИМОВ,
“Ishonch”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5149 16:57 | 05.08.2023