Етти давлат таълим вазирликлари вакиллари ҳамда педагоглари Нукусга келди
Қорақалпоғистонда “Марказий Осиё педагоглари - бир минтақа, бир овоз, бир куч” шиори остидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.
Унда Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озарбайжон ва Туркия давлатлари таълим вазирликлари вакиллари, педагоглар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этмоқда.
Форум доирасида иштирокчилар Чимбой тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда қатнашиб, қорақалпоқ халқининг бой маданий мероси ва анъаналари, миллий таомлари ҳамда ҳунармандчилиги билан яқиндан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар учун Тахтакўпир туманидаги “Қара терең” туристик марказида миллий санъат намуналари ҳамда этнографик бадиий чиқишлардан иборат маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Этно туристик ҳудудда яратилган шароитлар, ўтов қурилиши жараёнлари, чинакам чўл муҳити барчада бирдек қизиқиш уйғотди.
Форумнинг иккинчи кунида педагоглар учун ўқув-семинарлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0