Валюта UZS
  • USD

    12 060.15-48.09

  • EUR

    14 064.55-104.51

  • RUB

    148.87-0.23

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-October

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +23 +20

  • Payshanba, 23

    +25 +20

  • Juma, 24

    +25 +20

  • Shanba, 25

    +24 +20

  • Yakshanba, 26

    +23 +20

  • Dushanba, 27

    +26 +20

  • Seshanba, 28

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иш ҳақини ололмаётган ходимлар учун амалиётчи юристдан фойдали маслаҳат

— Ташкилот томонидан тўланиши лозим бўлган иш ҳақи тўловлари ўз вақтида тўланмаётган бўлса, судга даъво ариза билан мурожаат қилсангиз, бу суд жараёни анча чўзилади. Осонроқ варианти, суд буйруғи чиқартириш, —дейди амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев.
Жамият
493 15:45 | 20.10.2025 15:45

Унинг таъкидлашича, ФПКнинг 171-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш бўйича ҳам суд буйруғи чиқартириш мумкин.


Суд буйруғини чиқартириш учун, фуқаролик ишлари бўйича судга иш берувчининг иш ҳақидан қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилиб, иш ҳақи тўловларини ундириш бўйича суд буйруғи бериш тўғрисида мурожаат қиласиз. Аризага иш ҳақи ундиришга асос бўлган ҳолатларни — ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ, иш ҳақи даромадларингиз ҳақидаги маълумотномани ҳам илова қилишингиз керак.


Шунда ортиқча суд мажлислари ва муҳокамаси ўтказилмасдан, иш берувчи томонини чақириб ўтирмасдан, 3 кун ичида суд буйруғи чиқариб берилади. Мазкур суд буйруғи берилган кундан бошлаб, 10 кундан сўнг кучга киради. Бу дегани, 10 кундан кейин, ўша суд буйруғини МИБга берсангиз, МИБчилар иш ҳақингизни бир зумда ундириб беради. МК 562-моддасига асосан, судга ортиқча давлат божи ҳам, почта ҳаражатлари ҳам тўлаб ўтирмайсиз. Жуда қулай нарса.


Таққослаш учун, дейлик, 20 млн. сўмлик иш ҳақингизни ундириш учун судга даъво аризаси киритсангиз, бўлиб ўтадиган суд жараёнлари билан бирга, ўртача 2 ойда ҳал қилув қарорини олишингиз мумкин. Шунда ҳам, бу қарор 1 ойдан кейин кучга киришини эътиборга олсак, ижро варақаси (МИБга бериладиган ҳужжат)ни олишга яна 1 ой вақт кетади. Демак, 3 ой судма-суд юрасиз.


Суд буйруғи бўйича ариза берганингизда эса, суд буйруғини олишга 3 кун, МИБга топширишга 10 кун, хуллас, узоғи билан 15 кун вақт кетади.


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5144 16:57 | 05.08.2023