Ходим “детал” эмас
Баъзи иш берувчилар учун ходим гўёки бир “деталь”. Ҳоҳлаган пайтда уни ишдан қувиши, ўрнига бошқани ўтқизиши мумкиндек. Аслидачи?
Баъзи иш берувчилар учун ходим гўёки бир “детал”. Хоҳлаган пайтда уни ишдан қувиши, ўрнига бошқа ходимни жойлаштириши мумкиндек. Аслидачи? Ҳар бир ишловчи манфаати қонунлар доирасида ҳимояланиши керак. Гарчанд у касаба уюшмаларига аъзо бўлмаса-да.
Шоҳиста Йўлдошева Жомбой туманида жойлашган “МАНЧИCО” (гигиеник воситалар ишлаб чиқарувчи) қўшма корхонада қадоқловчи вазифасида ишлаб келган. Саломатлигидаги ўзгариш боис маъмуриятга ариза билан чиқиб навбатдаги меҳнат таътили беришларини сўрайди. Иш берувчи таклифи билан ўз ҳисобидан меҳнат таътили олади. Белгиланган таътил муддатда соғлиғини тиклаб ишга қайтган Шоҳиста не кўз билан кўрсинки, унинг ўрнига бошқа ходим ишлаётган экан.
Маъмурият эса ўз ҳисобидан таътилга чиққан ходимни ҳе йўқ, бе йўқ бўшатиб, аллақачон янги ходимни унинг ўрнига расмийлаштирган бўлиб чиқди. Аксига олиб, бу корхона касаба уюшмалари аъзолигида эмас, ходимлар ҳам жалб этилмаган. Аммо ходим дуч келган муаммога жамоат ташкилоти бефарқ бўлмади. Унинг аризасига биноан қўшма корхона раҳбарлари билан музокарага киришилди. Касаба уюшмалари меҳнат ҳуқуқ инспекцияси мулоқоти асносида Шоҳиста Йўлдошева ўз вазифасига тикланди. Бекор юрган кунлари учун меҳнат ҳақи ундириб берилди.
Улуғбек Ғаниев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,
Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0