Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 790.12-4.9

  • EUR

    13 936.1142

  • RUB

    130.03-1.59

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +16 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 05-November

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +17 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +16 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • Seshanba, 05

    +16 +20

  • Chorshanba, 06

    +14 +20

  • Payshanba, 07

    +7 +20

  • Juma, 08

    +9 +20

  • Shanba, 09

    +9 +20

  • Yakshanba, 10

    +8 +20

  • Dushanba, 11

    +9 +20

  • Seshanba, 12

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Бу психологларнинг ўзига бир психолог керак...” – меҳрибонлик уйидан фарзанд олган ота

Бугун юртимиздаги меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларнинг оилавий меҳрибонлик уйи ташкил этган фуқароларга фарзандликка берилиб, давлат қарамоғидаги меҳрибонлик уйларини бирма-бир тугатиш тартиби жорий қилинган.
Жамият
606 12:37 | 09.11.2023 12:37

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 августдаги “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-345-сонли қарорга асосан, ҳозир кўпгина меҳрибонлик уйлари тугатилиб, улардаги болалар оилавий болалар уйларида тарбия топмоқда.


Тўғри, болаларнинг эндиликда тўлиқ оилада ўсиши ва миллий қадриятларимиз асосида тарбия топиши барчамизни қувонтириши табиий. Лекин бундай оилаларга бириктирилган баъзи психологларнинг болаларга бераётган саволлари уларнинг руҳиятида ўзгаришларга сабаб бўлаётгани тўғрисидаги эътирозлар сабаб, ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилоятининг бир нечта туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган оилавий меҳрибонлик уйларида бўлдик.


— Мен ҳам 3 нафар болани ўз қарамоғимизга олганман, — дейди Чирчиқ шаҳридаги оилавий болалар уйи раҳбари Мурод Мамадалиев. — Болаларнинг каттаси 14, икки нафари 4 ёшда. Мактаб, боғчаларга қатнашади.


Болаларнинг тарбиясида муаммо йўқ, уларнинг давлат меҳрибонлик уйидаги ўрганган боқимандалик муҳитидан олиб чиқиб, оилавий ҳаётга ўргата олдик. Фақат, Президентимизнинг 345-сонли қарорида белгиланган, болаларнинг парвариши учун ажратилган маблағлар ўз вақтида берилмайди. Бу баъзан рўзғорда озроқ қийинчилик туғдиради. Ваҳоланки, пуллар қарор бўйича ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай тўланиши назарда тутилган.


Қарорда оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаролар махсус курсларида ўқиши ва тегишли сертификатлар олиши мумкинлиги айтилган. Мана шу нарсани мажбурий қилиш керак. Уларни қайта тайёрлов курсларида тез-тез ўқитиш керак.


Шунингдек, болаларимизга кучли, оилавий психологлар бириктирилса яхши бўларди. Чунки ақлини таниб қолган, оқ-қорани ҳам ажратишга улгурган болаларни тарбиялашда ўзига хос йўллар, усуллар орқали ёндашишга ҳам тўғри келади.


Яна бир таклифим шуки, тутинган ота-оналарнинг учрашувларини кўпроқ ўтказиш керак. Улар ўзаро “тажриба алмашиш” мисолида бир-бир билан тез-тез мулоқот қилсин.


Исмини сир сақлашимизни истаган чирчиқлик тутинган отанинг айтишича, куч ишлатар тизимлардан бириктирилган баъзи психологлар келишса, болалар руҳиятида ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.


— Болага “Сени ота-онанг урмайдими, агар шундай бўлса бу ердан қочиб кетгин”, дея маслаҳат берадиган психологни соҳа мутахассиси дейиш мумкинми? — дейди фуқаро. — Яна бир саволга эътибор беринг-а, “мабодо қочиб кетсанг, биринчи қаёққа борасан?” эмиш. Ёки бўлмаса, “агар қийналсанг, манави рақамга қўнғироқ қилгин, келамиз”. Бу нимаси? Ахир бола оилага мослашиши керак эмасми?


Бизнинг ўзимизда ҳам болалар бор. Нотўғри иш ёки беодоблик қилишса, тергаймиз-ку. Ўзимизнинг болаларимиздан ажратмай бир хил муносабатда бўламиз. Лекин бу каби психологлар келиб, боланинг кўнглига ғулғула солиб, гўёки “кимдир уришса, қочиб кетишим ҳам мумкин” деган ғояни унга сингдиришдан нима наф? Бу тажрибасиз психологларнинг ўзига психолог керак. Улар бераётган баъзи саволлар болани икки хаёлли қилиб қўйяпти. Бунақада бола янги оиласига қандай бирикади?


Нурафшон шаҳрида ҳам оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқаронинг айтишича, у қарамоғига олган болаларнинг бири майда безориликларга қўл урган.


— Бола бошланғич синф ўқувчиси, — дейди фуқаро. — Унинг бу ҳаракатлари давом этавергани учун айни пайтда қандай йўл тутишга ҳайронман. Кимдир у билан кўчада гаплашиб (психолог бўлса керак) ўзининг саволларини бериб, расмга ҳам тушиб кетганмиш. Нега уйга келиб гаплашмайди? Муаммони биргаликда ҳал қилайлик ахир. Бу бола билан кучлироқ психолог ишлаши керак. Уни бу йўлдан қайтариш, келгусида қўл уриши мумкин бўлган майда безорилик, жиноятчилик кўчасига кириб қолишининг олдини олиш ўта зарур ҳозир.


Яна бир маълумотга кўра, фарзандликка олинган вояга етмаган қизларнинг бири оиладаги тергаш туфайли уйдан қочган. Қиз куч ишлатар тизимидан бириктирилган психологнинг “Агар қочиб кетсанг, мана шу рақамга қўнғироқ қилгин” дея қолдирган рақамига қўнғироқ қилади. Уни топиб, ўзаро келишувлардан сўнг, қиз оилага қайтарилган.


Ота-оналарнинг айтишича, уларга бириктирилган аксарият психологларнинг бола билан ишлаш учун билими ҳам, тажрибаси ҳам етарли эмас. Улар бундай болалар билан албатта катта тажрибага эга бўлган оилавий психологлар ишлаши зарур деб ҳисобламоқда. Бунда, керак бўлса ҳар бир ота-она ҳам ўзи учун зарур бўлган маслаҳат ва тавсияларни олиши мумкин бўлсин.


— Болаларнинг оилаларга берилганлиги — бутун дунё тажриба қилса арзийдиган иш, — дейди Янгийўл туманилик тутинган ота. — Чунки боқимандалик ҳиссида улғаяётган болаларни бу кайфиятдан чиқариш, уларни оилага, миллий қадриятларга, меҳнатга ўргатиш, келгуси ҳаётга тайёрлаш — эзгу ишлардан бири. Мен ҳам тарбиямга олган қиз ва ўғилларимни ўз фарзандларим қатори уйлантириш ва турмушга беришни ният қилганман. Уларнинг 18 ёшга тўлгач, бағримиздан кетишини истамаймиз.


Уйимизга болалар билан гаплашиш учун психологлар келади. Қоидага кўра, улар болалар билан алоҳида гаплашишлари керак. Лекин мен улар билан ўзимнинг иштирокимда гаплашишларини сўрайман. Чунки уларнинг баъзилари берадиган саволлари болани чалғитиши тўғрисида мен ҳам эшитдим. Ахир уларнинг “Сени ота-онанг уришмайдими”, “бирор гап бўлса бизга қўнғироқ қил” дея берган тавсия ва маслаҳатлари болага фақат зиёнга ишлаши аниқ.


Тутинган ота-оналарнинг фикрича, психологларнинг ишга юқоридаги каби ёндашуви оилани бириктиришга хизмат қилмайди, аксинча, боланинг фикри бўлинишига ва кириб келган оиласини ўз оиласидек қабул қилишига ҳалақит беради. Улар айнан мана шу масала юзасидан масъуллар зарур чоралар кўришини, болалар билан фақатгина тажрибали оилавий психологлар ишлашини йўлга қўйиш таклифини илгари суришди.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси Нилуфар Деҳқонованинг берган маълумотига кўра, ҳозир вилоятдаги меҳрибонлик уйлари тугатилган. Улардаги болалар 11 та оилавий болалар уйлари ташкил қилган фуқароларга фарзандликка берилган. Бундай оилаларда ҳозир жами 48 нафар бола тарбияланмоқда.


Мутахассисга кўра, баъзи оилалардаги болаларни тергаш, тўғри йўлга солишда тутинган ота-оналар томонидан “Сени бериб юбораман, қайтиб кетасан” каби қўрқитиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Ўзи шундоғам кўнгли ярим, ўзга муҳитдан келган болани бундай гаплар билан кўнглига ғулғула солиш тўғри иш эмас.


Умуман, болаларни оилаларга бериш, ота-она муҳитида улғайтириш жуда эзгу ғоя. Фақат уни йўлга қўйиш, маълум изга туширишда камчиликлар кузатилиши табиий.


Юқоридаги ҳолатлардан аён бўляпти-ки, бу оилаларга айни пайтда тажрибали психологларнинг маслаҳат ва ёрдамлари зарур бўлмоқда. Ушбу тизимда бу борада аниқ ўзгаришлар қилинадими, зарур чоралар қўлланиладими, масъуллардан жавоб кутиб қоламиз.


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2287 16:57 | 05.08.2023