Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 780.095.75

  • EUR

    13 889.4040.74

  • RUB

    131.67-0.5

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-November

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • Juma, 01

    +9 +20

  • Shanba, 02

    +8 +20

  • Yakshanba, 03

    +9 +20

  • Dushanba, 04

    +12 +20

  • Seshanba, 05

    +14 +20

  • Chorshanba, 06

    +8 +20

  • Payshanba, 07

    +0 +20

  • Juma, 08

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Янги тартиб қайси хорижий тажрибадан олинган?

1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилиши фонида энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма жорий этилди.
Жамият
440 12:23 | 12.05.2024 12:23

Янги тартибга биноан, энергоресурслар истеъмоли учун ижтимоий норма (яъни, энергия маълум бир меъёргача нисбатан паст нархда, меъёрдан ортиқ истеъмол учун оширилган нархларда сотилади) 200 кВт/соат этиб белгиланди. Яъни, энди 200 кВт/соатгача 450 сўмдан, ундан ортганига эса қимматроқ тўлайдиган бўлдик.


Янгиликдан кўзланган мақсад тушунарли. Ҳар ҳолда, бошқаларга нисбатан яхши шароитларда яшайдиган, электр токини кўп ишлатадиган оилаларнинг тўлови ҳам шунга яраша бўлиши керак ва бунга қўшиламиз.


Аммо бу жараённи амалиётга ­татбиқ этишда қатор чигалликлар бўй кўрсатяптики, бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Хусусан, мутахассисларнинг таъкидлашича, тўрт кишидан иборат ўртаҳол оиланинг бир ойлик минимал энергия сарфи ҳар қанақасига 200 кВт/соатдан ортиб кетади. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, масалан, ўртаҳол оила телевизор, дазмол, кир ювиш машинаси, сув иситкич, ёритиш чироқлари, кондиционер, музлаткич ва яна бошқа электр ускуналари бўлган тақдирда, ўртача 400-500 кВт/соат электр энергия сарфлар экан.


Энергетика вазирлигининг маълумотида келтирилишича, 1 май ҳолатига Ўзбекистондаги 7 миллион 762 минг аҳолининг 66,4 ­фоизи бир ойда 200 кВт/соатгача, 78 фоизи 250 кВт/соатгача (шунинг ичида 66,4 фоизи 200 кВт/соатгача), 86,1 фоизи 300 кВт/соатгача (шунинг ичида 66,4 фоизи 200 кВт/соатгача, 78 фоизи 250 кВт/соатгача) электр энергияси истеъмол қилган. Бу статистика ақлли ҳисоблагичлар қайд этган рақамлар экан.


Хуллас, масъуллар «агар тежаб-тергаб ишлатилса, 90 фоиз истеъмолчига бир ойда 200 кВт/соатлик электр энергия бемалол етади», деган иддаони маҳкам тутиб олган.


Балки шундайдир. Ортиқча ваҳимага ҳожат йўқдир. Зотан, орамизда бир ойда 200 кВт/соат электр энергиясини ҳам ишлатмайдиган оилалар бор. Лекин масаланинг бош­­­қа баҳсли тарафлари борки, уларга асло кўз юмиб бўлмайди.


Биринчидан, лимит қайси омиллар асосида 200 кВт этиб белгиланди? Бу бўйича олдиндан бирор-бир тажриба ўтказилдими?


Масалан, қайсидир ҳудуд тажриба тариқасида танлаб олиниб синов ўтказилдими?


Иккинчидан, нима учун лимитдан ошган харажат учун тарифнинг 50 фоизида эмас, 100 фоиз миқдорида нарх белгиланяпти?


Яъни, нарх 450 сўмдан 675 сўмга эмас, бирданига 900 сўмга ошиб кетяпти.


Учинчидан, яхши биламизки, битта хонадонда икки-учта оила истиқомат қиладиган ҳолатлар мавжуд. Шундай экан, ҳисоб-китоб­лар оила эмас, одам сонига қараб ҳисобланиши мантиқан тўғри бўлмасмиди?


Яна бир жиҳат. Масалан, кам таъминланган деб топилган оилаларга ҳар ой лимитдан ошган қанчадир кВтга компенсация тўланиши айтилди. Ана шундай оилалар отаси ёки бошқа қариндоши билан битта ҳовлида турса ва уларнинг номида ҳисоблагич бўлмаса, уларнинг энергия сарфи қандай ҳисоб­ланади, уларга компенсация қандай тартибда тўланади?


Тўртинчидан, янги тартиб бўйича табиий газ тортилмаган кўп қаватли уйлар ва хонадонларда яшовчилар учун белгиланган тарифлар нечоғли адолатли?


Бешинчидан, биз янги амалиёт дунёнинг бошқа давлатларида бормикин дея, интернетдан маълумот изладик. Электр энергияси истеъмоли учун юқори коэффициентни қўллаш амалиёти Россияда борлиги, лекин бу амалиёт фақат ҳисоблагичи бўлмаган истеъмолчиларга, ҳисоблагич ўрнатишга рағбат уйғотиш учун қўлланилиши ҳақидаги маълумотгагина кўзимиз тушди, холос.


Хўш, бу амалиёт асли қайси хорижий таж­рибадан олинди? Умуман, бу бўйича бошқа давлатлардаги вазият ўрганилдими?


Мазкур саволларга Энергетика вазирлиги ойдинлик киритиши шарт деб ҳисоблаймиз.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2272 16:57 | 05.08.2023