Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасини қуришда бюджет маблағлари талон-торож қилинган
Масъуллар, ҳатто, икки дона “брайль” принтери учун ажратилган пулларни ҳам ўзлаштиришган.
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишларда Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонаси маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш ишларида ҳисоботларга қўшиб ёзиш йўли билан бюджет маблағларини талон-торож қилганлик ҳолати аниқланди.
Қайд этилишича, объектда амалга оширилган қиймати 10,4 млрд сўмлик пудрат ишлари ўрганилганда жами 530,4 млн сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган.
Ҳатто, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та “брайл” принтери учун 90 млн сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани оқибатида кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0