Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 780.095.75

  • EUR

    13 889.4040.74

  • RUB

    131.67-0.5

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 01:00

    +6 C

  • 02:00

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 01:00

    +6 C

  • 02:00

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Juma, 01

    +6 +20

  • Shanba, 02

    +9 +20

  • Yakshanba, 03

    +8 +20

  • Dushanba, 04

    +9 +20

  • Seshanba, 05

    +12 +20

  • Chorshanba, 06

    +13 +20

  • Payshanba, 07

    +8 +20

  • Juma, 08

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тошкент бедарвозами? Пойтахтдаги қўмсаш намойиши кимнинг рухсати билан ўтказилгани номаълум

"Ishonch.uz" ушбу тадбирнинг ваколатли органлардан рухсат олинмасдан ва иштирокчи фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланмасдан уюштирилганига доир айрим маълумотларни тўплади.
Жамият
408 19:23 | 10.05.2024 19:23

Ўзбекистон пойтахтидаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасида 9 май куни стихияли йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Бессмертный полк Ташкент” ("Ўлмас полк") телеграм-канали маълумот тарқатди.

“1945 йилдаги ғалабани қўлга киритишда ҳисса қўшган уруш қатнашчилари хотирасига илиқ сўзлар айтилди. Совет Иттифоқи ва Қизил армиянинг иқтисодий ҳамда мафкуравий асоси бўлган социализм-коммунизм шарафига алоҳида шиорлар янгради”, – дейилади “Ўлмас полк”чилар хабарида.

Таъкидланишича, ушбу кўча юриши Яккасарой туманидаги “Биродарлик қабристони”дан Мустақиллик майдонидаги “Мангу аланга”га қадар давом этган.


Ўзбекистон қонунчилигида йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодекслари билан тартибга солинади.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси “Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш”, 202-моддасида эса рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратганлик ёки уларда қатнашишга ундаганлик учун жарималар назарда тутилади.

Жиноят кодексининг 217-моддасида эса шу турдаги ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий чора кўрилганидан сўнг қайта содир этилса, 3 йилгача қамоқ жазосини назарда тутувчи жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, юқоридаги каби оммавий тадбирларни ташкил этиш Ҳукуматнинг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тартибга солинади ва бунда ваколатли орган этиб ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда ҳокимликлар белгиланган.

Айни масалада “Ishonch.uz” ИИВ Ахборот хизмати билан боғланди ва идорадан ушбу кўча юришига рухсат олинган ёки йўқлигини, агар рухсатсиз ташкил қилинган бўлса, ташкилотчиларига нисбатан жавобгарлик масаласи қандай бўлиши ҳақида сўради.
ИИВ ахборот хизмати бошлиғи Шохруҳ Ғиёсов эса юқоридаги саволларга жавобан “Тошкент шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилинг” мазмунидаги қисқа жавоб билан чекланди. Шу билан бирга, журналистнинг “ваколатли орган” ҳақидаги эслатмасига “агар рухсат олган бўлса”, дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўлмас полк”чилар ўтган йили ҳам ҳеч қандай рухсатларсиз кўча юришларини амалга оширган ва бунга Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Исахонова ўша вазиятда “жамоат тартиби бузилмагани”ни билдирган.

“Бу ерда жамоат тартиби бузилмаган, фуқаролар пиёдалар йўлакчасида юришибди. Бу оммавий тадбир эмас”, – деган у.

“Ishonch.uz” суд ҳужжатларига доир очиқ ҳамда бошқа манбалардан маълумот йиғиб, ҳолатга доир айрим тафсилотларга эга бўлди.

Жумладан, “Ўлмас полк” номидан Т.И. исмли фуқаро жорий йилнинг 22 январида пойтахт ИИББга ариза билан мурожаат қилади. У ўз аризасида 9 май куни “Ўлмас полк” юриши ўтказилиши учун ИИББдан кўчаларни тўсишни сўрайди.

Тошкент шаҳар ИИББ эса, ўз навбатида, 21 феврал куни берган жавоб хатида “Оммавий тадбирларни назорат қилиш комиссияси” томонидан кўчалар ва ва бошқа ҳудудларни тўсиш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган.

“Ўлмас полк”чилар эса жавоб хатидан қаноатланмай, ИИББнинг юқоридаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, Тошкент туманлараро маъмурий судига мурожаат қилади.

Маъмурий суднинг жорий йил 9 апрель куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида мазкур даъво аризаси кўриб чиқилади ва аризачининг аризаси қаноатлантирилмайди.


Шу билан Т.И. (аризачи) мазкур суд инстанцияси устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилади ва, “Ўлмас полк”чиларнинг телеграм каналида келтирилган маълумотга ишонилса, суд аппеляция ишини жорий йилнинг 20 майига белгилайди (“Ishonch.uz” мухбири ушбу санага тайинланган маъмурий ишлар рўйхатидан юқоридаги мазмундаги “иш”ни тополмади).

Тошкент шаҳар марказида юзлаб одамлар иштирокида бўлиб ўтган кўча юриши, юқоридаги жараёнлардан хулоса чиқарилса, на пойтахт ҳокимлиги ва на ИИББ рухсати олинмасдан уюштирилган бўлиши мумкин.


Ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган ушбу тадбир ва унинг тафсилотлари юзасидан ҳозирча Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги бирон-бир изоҳ бермади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2272 16:57 | 05.08.2023