Учинчи шахслар аралашуви туфайли 56 та оила никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилган
Андижонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида фуқаролик ишлари бўйича судларга никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 3 минг 599 та даъво ариза келиб тушган. Бу ҳақда ishonch.uz’га вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, зикр этилаётган муддатда никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъволарни қаноатлантириш кўрсаткичи ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 155 тага ёки 14,7 фоизга камайган. Яъни кўриб тамомланган шу турдаги 1 минг 501 та фуқаролик ишидан 896 тасида даъво аризалар қаноатлантирилган.
Суд томонидан ажратилган 62 та жуфтлик 1-2 йил, 113 таси 2-3 йил, 142 таси 3-4 йил, 579 таси эса 4 йилдан ортиқ вақт мобайнида бирга яшашган. Қўшимча қилинишича, барбод бўлган оилалардан 332 тасининг 1 нафардан, 254 тасининг 2 нафардан, 271 тасининг эса 3 нафар ва ундан ортиқ фарзандлари бор.
Таҳлилларга кўра, ушбу тоифадаги ишлар бўйича жами 56 та ҳолатда учинчи шахслар – яқин қариндошлар аралашуви оқибатида эр ёки хотин судга мурожаат қилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0