Валюта UZS
  • USD

    12 025.33-31.99

  • EUR

    14 162.23-30.44

  • RUB

    155.250.09

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +12 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +11 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-December

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +12 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +11 C

  • 17:00

    +10 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • Seshanba, 30

    +8 +20

  • Chorshanba, 31

    +7 +20

  • Payshanba, 01

    +3 +20

  • Juma, 02

    +0 +20

  • Shanba, 03

    +5 +20

  • Yakshanba, 04

    +0 +20

  • Dushanba, 05

    +0 +20

  • Seshanba, 06

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

2030 йилда Ўзбекистон аҳолиси 41 миллионга етади

Жорий йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ОАВ учун контент тайёрлаш марказида журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
32 11:37 | 30.12.2025 11:37

Анжуманда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш масалалари юзасидан атрофлича маълумот берилди. Қайд этилишича, 2023 йилда қабул қилинган мазкур стратегия қисқа вақт ичида барча соҳа ва тармоқларда муҳим ижобий натижаларга эришишга замин яратди.


Хусусан, камбағаллик даражаси 11 фоиздан 6,8 фоизга, ишсизлик 6,8 фоиздан 4,9 фоизга камайди. Ялпи ички маҳсулот ҳажми 103 миллиард доллардан 145 миллиард долларга етди. Экспорт ҳажми 25 миллиард доллардан 33,4 миллиард долларга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 17 миллиард доллардан 43 миллиард долларга ошди.


Шунингдек, хорижий туристлар сони 6,6 миллион нафардан 8,6 миллион нафарга етди, мактабгача таълим қамрови 72 фоиздан 78 фоизга ошди. Олий таълим қамрови 42 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 144 тадан 164 тага етди.


Матбуот анжуманида сўнгги икки йил давомида Президент томонидан 650 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилингани, шунингдек, 500 дан зиёд йиғилиш, учрашув ва тақдимотлар орқали барча соҳалар бўйича аниқ вазифалар белгилангани таъкидланди.


Аввал 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш режалаштирилган бўлса, эндиликда бу кўрсаткичга 2026 йилнинг ўзида эришиш кутилмоқда. Келгуси беш йилда эса мамлакат иқтисодиёти ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш имконияти мавжудлиги қайд этилди.


Маълум қилинишича, 2023 йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 36,7 миллион нафарни ташкил этган. Мавжуд прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 41 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Шу боис, ҳар бир янги мақсад ва дастур аҳолининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда белгилаб борилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид