60 метрлик байроқ эстафетаси Жиззахда

21:25 | 15.11.2026
•
26
60 метрлик байроқ эстафетаси Жиззахда
Катталаштириш

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб «Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!» шиори остида эстафета ўтказилмоқда.
2026 йил 11 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳамда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан уч йўналишда бошланган мазкур эстафета юртимизнинг турли ҳудудларини бирлаштирмоқда.

Эстафетада олиб ўтилаётган давлат байроғининг узунлиги 60 метрни ташкил этади. Ушбу улкан байроқ халқимизнинг миллий ғурури, Ватанга муҳаббати ва бирдамлигининг ёрқин тимсолига айланди.

14 ноябрь куни у Самарқанд вилоятига етиб келиб, тарихий Регистон майдонида намойиш этилди. Кейин Жомбой ва Булунғур туманлари орқали олиб ўтилди. Булунғурда эса ёшлар, спортчилар, ҳарбийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.
Шундан сўнг эстафета Жиззах вилояти вакилларига топширилди. Бугун, 15 ноябрь куни байроқ эстафетаси Жиззахда давом этмоқда. Шунингдек, Жиззах шаҳрида соат 19:00 да Мустақиллик майдонида байрам муносабати билан мусиқали дронлар шоуси ўтказилиши режалаштирилган.
Ташаббус Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари иштирокида ташкил этилмоқда. Унинг асосий мақсади ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, давлат рамзларига ҳурматни ошириш ва халқимизни ягона мақсад атрофида бирлаштиришдан иборат.
Эстафетани 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги умумий тантанали тадбир билан якунлаш режалаштирилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади