Тошкентда эвакуация ва жарима майдончалари тартиби ўзгаради

​2026 йил 24 декабрдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг 508-сон қарори кучга кириб, пойтахтда автомобилларни эвакуация қилиш ҳамда жарима майдончасидан қайтариш жараёнлари тўлиқ электрон тизим орқали амалга оширила бошлайди.

11:26 | 13.11.2026
•
10
Тошкентда эвакуация ва жарима майдончалари тартиби ўзгаради
Катталаштириш

Янги тартибга кўра, агар ҳайдовчи транспорт воситаси эвакуаторга юкланиши бошланмасидан олдин етиб келиб, қоидабузарликни жойида бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди, бироқ юклаш жараёни бошланган тақдирда эвакуация тўхтатилмайди ва сақлаш ҳақи айнан юкланган вақтдан эътиборан ҳисобланади.

​Автомобилни эгасига қайтариш махсус QR-кодли рухсатнома асосида расмийлаштирилиб, хизматлар учун энг юқори тарифлар эвакуациянинг ҳар бир километри учун 88 минг сўмгача (умумий миқдори 1,76 миллион сўмдан ошмаган ҳолда), сақлаш хизмати учун эса ҳар бир суткага 88 минг сўмгача этиб белгиланди. Мисол учун, машинани 3 километр масофага олиб бориш ва 3 сутка давомида жарима майдончасида сақлаш асосий маъмурий жаримадан ташқари 528 минг сўмга тушиши мумкин.

Шунингдек, транспорт воситаси 6 ой ичида олиб кетилмаса, тўпланган қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади, 12 ойдан сўнг эса суд қарори билан автомобиль эгасиз деб топилиши мумкин.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади