ОКМКда «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
2026 йил 6 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» маданият саройида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари эътиборига ОКМК таркибий бўлинмаларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотлар акс эттирилган кўргазма тақдим этилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Қудратилла Рафиқов, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санаторий-курортлар бош бошқармаси бош директори Анвар Ахмедов ҳамда Федерациянинг Тошкент вилояти кенгаши раиси Сайёра Файзиева иштирок этди.
Сўзга чиққан «Олмалиқ КМК» АЖ ходимлари касаба уюшмаси раиси Абдурашид Ҳайдаров барчани байрам билан табриклади. У Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу куннинг белгиланиши соҳага қаратилаётган юксак эътибор ифодаси эканини, шунингдек, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланаётганини таъкидлади.
Қудратилла Рафиқов ва Абдулла Хурсанов ҳам иштирокчиларни байрам билан қутлаб, эзгу тилакларини билдирдилар. Улар Президент раҳбарлигида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини, хусусан, мажбурий меҳнат, прописка ва валюта конвертацияси билан боғлиқ муаммолар бартараф этилганини, қўшни давлатлар билан яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидладилар.
Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, «Инсон қадри учун» ғоясини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси, касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти ҳамда 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсановга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лауреати мукофоти топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Қудратилла Рафиқовга ОКМКнинг «Кончилик шуҳрати» кўкрак нишони тантанали равишда тақдим этилди.
Бундан ташқари, комбинатнинг 5 нафар ишчи-ходими «Эҳтиром» кўкрак нишони, яна 5 нафари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Байрам муносабати билан яна бир нафар соҳа вакилига «Кончилик шуҳрати» кўкрак нишони, 6 нафар ходимга эса ОКМКнинг Фахрий ёрлиғи топширилди.
Таниқли актёр, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Тожикистон халқ артисти, Ўзбекистон Миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиев ҳамда Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Татаристон, Бошқирдистон ва Ингушетия халқ артисти, баст







