Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи корейс тилида нашр этилди
Ўзбек адабиётининг дурдонаси — Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк бор корейс тилида нашр этилди. Таржимани Кореянинг нуфузли Кэмёнг миллий университети профессори Ким Чун Сун амалга оширган.
Китобни таржима қилиш ва уни нашр этиш жараёни қарийб 2,5 йил давом этди.
«Dunyo» Ахборот агентлиги хабарига кўра, китобнинг тақдимот маросими Жанубий Корея матбуотида кенг ёритилган "Ўткан кунлар" асарининг корейс тилидаги таржимаси Сеулда бўлиб ўтаётган йирик халқаро китоб ярмаркасида ҳам намойиш этилди.
Ушбу ташаббус икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзбек адабиёти дурдоналарини жаҳонга танитишга хизмат қилади. Таржимоннинг таъкидлашича, роман нафақат тарихий сюжетга, балки юксак инсоний туйғуларга бойлиги билан ҳам корейс китобхонларини ўзига ром этиши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0