Валюта UZS
  • USD

    12 676.7370

  • EUR

    14 874.8725.4

  • RUB

    161.031.17

+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+35c

  • Hozir

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 08-July

+35C

  • Hozir

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • Seshanba, 08

    +35 +20

  • Chorshanba, 09

    +35 +20

  • Payshanba, 10

    +31 +20

  • Juma, 11

    +31 +20

  • Shanba, 12

    +33 +20

  • Yakshanba, 13

    +35 +20

  • Dushanba, 14

    +35 +20

  • Seshanba, 15

    +35 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Нега фарзандингиз Микки Маусни билади, Кунтуғмишни эса йўқ? Ёки ўзбек мультфильми қаерда адашди?

Жамият
132 15:35 | 08.07.2025 15:35

Болалар қалби ҳар лаҳза очиқ турадиган эшикка ўхшайди. У ерда ҳар куни бир олам кашф этилади. Бу эшикдан энг тез кириб оладиган нарса эса шубҳасиз – мультфильм. Мультфильм болага дунёни кўрсатади, фикрлашни ўргатади, ҳатто ким бўлиб улғайишни ҳам шивирлаб гўё унинг қулоғига айтгандай бўлади. Аммо бир савол туғилади: нима учун чет эл мультфильмлари болаларни дарҳол ўзига ром этади, ўзимизники эса эътиборсиз қолади? Биринчиси сабаб сифат. Мультфильм ишлаш – ўта масъулиятли ва меҳнатталаб жараён. Бир қаҳрамоннинг биргина ҳаракати учун ўнлаб, юзлаб, баъзан минглаб суратлар чизилади. Масалан, "Бемби" мультфильми учун 4 миллион кадр чизилган экан. Бу мультфильмни жонлантириш қай даражада мураккаблигини кўрсатади.


Нафақат техник машаққатлар, балки болалар учун мультфильм яратишда ижодкордан жуда катта ижодий машаққат ҳам талаб этилади. Мисол учун, Америка маданияти рамзига айланган “Микки Маус” мултфильмида машҳур шахслаштирилган сичқон образи бор. Бу образ бугун нафақат Америка, балки бутун дунё болаларининг қалбини забт этган. Буни қарангки, Уолт Дисней бу хаёлий образни кашф этиш учун ойлаб қоронғи хонадан чиқмай, хаёллар оламига ғарқ бўлган экан. Ҳа, болалар оламига йўл топиш учун инсоннинг хаёлот олами чегарасиз ва эркин ҳам бўлиши керак.


Бир неча йиллардан буйн бизда ҳам мультфильмлар яратилмоқда. Бугунга келиб болалар учун контентларни қўллаб-қувватловчи қатор лойиҳалар ишлаб чиқиляпти. Лекин афсуски, улардаги образлар болаларимизнинг ёрқин қаҳрамонига айланиб қола олмаяпти. Ҳозирги болалардан сўрасангиз, "Шрек", "Маша ва айиқ", "Малика София", "Супермен" каби қаҳрамонларни шариллатиб санашади. Бизники-чи? Биздаги мультфильмларнинг кўпи ёрқин образ, жозибали сценарий, тезкор ва таъсирчан ҳаракатлардан йироқ. Шу сабабли болалар диққатини ушлаб тура олмайди назаримда.


Болалар бугун "сифат" деган тушунчани тўлиқ англайди. Улар мультфильмдаги овоз, ҳаракат, юмор, мазмун ва эстетикага эътибор беради. Айнан шу жиҳатлар чет эл маҳсулотларида мукаммалроқ тақдим этилаётгани сабаб, улар боланинг қалбига тезроқ йўл топяпти. Энди савол: нима қиламиз? Бизда асос бор — халқ достонлари, мумтоз қаҳрамонлар, адабий образлар, миллий эртаклар. “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш”, “Равшан” — булардан мукаммал сценарийлар яратиш мумкин. Шунингдек, Худойберди Тўхтабоевнинг “Ҳошимжон”и ҳам болалар учун самимий ва таниш образ. Бу қаҳрамонларни қайта ҳаётга олиб кириш, экранда жонлантириш мумкин ва зарур ҳам. Яна бир муҳим жиҳат – мультфильмлар орқали болага миллий ғоя, ватанпарварлик, ҳалоллик, меҳр-оқибат каби қадриятларни сингдирилади. Бола мультфильмни кўрар экан, ўзини ўша қаҳрамоннинг ўрнида тасаввур қилиши керак. Акс ҳолда у бошқаларнинг маданиятини ўзиники деб ўйлай бошлайди. Зотан, бугун мультфильм боланинг тарбиячиси, ўқитувчиси керак бўлса дўсти. Бизда материал бор. Фақат уларни руҳлантирадиган ижодкорларга йўл очиш, рағбат бериш ва эътибор қаратиш қолди, холос. Хулосани Тоғай Муроднинг сўзлари билан якунласак: «Халқ нимаси билан халқ? Ўз урф-одатлари билан халқ. Кўп урф-одатларларимизни бировлар... Бировлар ўзиники қилиб олди. Биз қўлимизни бурнимизга тиқиб қолдик. Шундай кета берсак, ҳадемай... Ўзимизни-да бой бериб қўямиз...» Агар бугун болалар онгига миллий ғоя ва маънавиятимизни сингдира олмасак, эртага ўзбек халқи...


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4478 16:57 | 05.08.2023