Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 05:00

    +7 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 05:00

    +7 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Yakshanba, 08

    +8 +20

  • Dushanba, 09

    +9 +20

  • Seshanba, 10

    +8 +20

  • Chorshanba, 11

    +10 +20

  • Payshanba, 12

    +9 +20

  • Juma, 13

    +10 +20

  • Shanba, 14

    +10 +20

  • Yakshanba, 15

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Адоватдан кўзлар кўр бўлди

Ўзбекмизда бир кек сақласак, анча вақтгача унутолмаймиз. Кек ва ғараз, аразимиз мадда бойлаб, жанжалимиз оммага ёйилади. Очиқ ошкора ёки пинҳона ғанимлик ҳаракатлари бошланади. “Изингга сув қўяман, илдизингни қуритаман”, — дея ҳар икки томондан ҳужумлар бошланади.
Жамият
749 19:14 | 27.07.2024 19:14

Муболаға эмас, баъзи корхона ва ташкилотларда иш берувчи ҳамда ходим ўртасида низоли ҳолатлар анча жиддий тус олади. Томонлар ўртасидаги шахсий адоват меҳнат унумдорлигининг пасайишига, жамоада ички муҳит бузилишига олиб келади.


Ғузорлик муаллима Моҳигул Тоштемирова ҳам айнан шахсий адоват ва низолардан озор топди. Иш берувчи унга интизомий жазо қўллар экан, қонунларни бузиб бўлса-да, буйруқ чиқарди. Касаба уюшмаси аралашиб, интизомий жазони бекор қилди. Аммо икки ўртадаги адоват олови ўчмади.


Моҳигул Тоштемирова 2019 йилда Ғузор туманидаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирди. Ҳаракатчанлиги, ташкилотчилиги боис 2020 йил 15-июлда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 31 августдан эса менежер, 2022 йил 29-сентябрь санасидан эса ўқув ишлари бўйича директор муовини лавозимларига муносиб кўрилди.


Аммо вақт ўтиши билан иш берувчи ва унинг муовини ўртасида вазият ёмонлашди.


Оқибатда 2023 йил 28-декабрдаги буйруққа кўра, Тоштемировага нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди. Орадан бироз ўтиб, аниқроғи, 2024 йил 12 февралдаги буйруққа асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.


Бундан норози бўлган Моҳигул таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғузор туман кенгашига мурожаат қилди. Воқеалар ривожида иш Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судида кўриб чиқиладиган бўлди.


Судда адолат посбонлари даъвогару-жавобгар томоннинг, гувоҳларнинг, касаба уюшма фаолларининг кўрсатмаларини тинглашди. Маълум бўлишича, иш берувчи Моҳигул Тоштемирова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик билдиришини сўраб, мактаб касаба уюшма қўмитасига тақдимнома киритган. Аммо касабақўм етакчиси аъзолар билан вазиятни муҳокама қилиб, бунга розилик бермаган. Аксинча, томонларни яраштиришга ҳаракат қилган.


Суд жараёнида тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Эшпарда Ниёзов ҳам сўз олиб, 38-мактаб директори Д.Саломова ҳамда директор ўринбосари М.Тоштемирова ўртасидаги низодан хабари борлигини билдирди. Ҳатто директорнинг 2023 йил 15 декабрь санасида Тоштемировага “ҳайфсан” интизомий жазоси қўллаш ҳақидаги буйруғи қонун талабларига зид равишда бўлгани боис, касаба уюшма аралашуви билан бекор қилинганини ҳам эслатиб ўтди.


Шунга қарамай, директор Тоштемировага нисбатан яна интизомий жазо қўллайди (2023 йил 28-декабрда) ва 2024 йил февралда уни ишдан бўшатиш ҳақида навбатдаги буйруқ эълон қилинди.


Эшпарда Ниёзов мазкур буйруқнинг ҳам қонунчиликка зид эканини асослаб берди.
Суд ҳайъати ҳам тарафларнинг кўрсатмалари билан яқиндан танишиб, таълим муассасаси раҳбарининг 2023 йил 28-декабрь ҳамда 2024 йил 12-февралдаги буйруқларини ғайриқонуний деб топди.


Шунингдек, Моҳигул Тоштемировани 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига қайта ишга тиклаш ҳақида қарор қилди. Бундан ташқари, суд қарорига кўра, Тоштемирова фойдасига мажбурий прогул даври учун 13.949 091 сўм ҳамда 4000 000 сўм маънавий зарар ундириладиган бўлди.


Акмал АБДИЕВ “ishonch.uz”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1952 16:57 | 05.08.2023