Агробанкда фавқулодда вазиятлар машқи

Агробанк Наманган вилоят бошқармасида табиий офатлар ва техноген ҳодисалар юз берганда ҳамкорликда ҳаракат қилиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.
Машқдан мақсад — банк раҳбарияти, қутқарувчилар ва Фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларда тезкор ва келишилган ҳаракат қилиш кўникмаларини оширишдан иборат.


Ўқув давомида банк биносида шартли ёнғин ҳолати яратилди. Ходимларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ёнғинни бартараф этиш ишлари амалий тарзда бажарилди.


Жараёнда қутқарув, ёнғин хавфсизлиги, разведка, жамоат тартибини сақлаш, алоқа ва тиббиёт гуруҳлари ҳамкорликда ҳаракат қилди.


Машқ якунида ходимларни тартибли эвакуация қилиш, вазиятни тезкор назоратга олиш ва эҳтимолий хавфларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





