«Аёл энергияси — корхона келажаги»

«Тошкент ИЭС» АЖда хотин-қизларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ташаббускорлигини ошириш ҳамда жамоада самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашинувини ривожлантириш мақсадида «Аёл энергияси — корхона келажаги» мавзусида семинар ташкил этилди.


Тадбир давомида замонавий энергетика соҳасида хотин-қизларнинг ўрни ва иштироки, касбий ривожланиш, лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Семинар интерактив ёндашув асосида ташкил этилиб, иштирокчилар турли савол-жавоблар, гуруҳли машғулотлар ва ижодий топшириқларда фаол иштирок этдилар. Жумладан, «Агар мен раҳбар бўлсам…» ҳамда «Ғояни 60 сонияда сот!» каби машғулотлар орқали иштирокчиларнинг лидерлик, тезкор фикрлаш, ўз фикрини аниқ ифодалаш ва ташаббус кўрсатиш кўникмалари намоён бўлди.
Шунингдек, хотин-қизлар томонидан корхона фаолиятини янада такомиллаштириш, иш жараёнида самарадорликни ошириш ва жамоада қулай меҳнат муҳитини шакллантиришга қаратилган таклиф ва ғоялар билдирилди.
Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, фаол қатнашган ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Мазмунли мулоқот, фикр алмашинуви ва интерактив машғулотларга бой тарзда ўтказилган тадбир хотин-қизларнинг касбий ва шахсий ривожланишига хизмат қилувчи янги ғоялар, ташаббуслар ҳамда мотивациялар учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





