Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 02:00

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 02:00

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +23 +20

  • Chorshanba, 17

    +23 +20

  • Payshanba, 18

    +25 +20

  • Juma, 19

    +24 +20

  • Shanba, 20

    +24 +20

  • Yakshanba, 21

    +23 +20

  • Dushanba, 22

    +23 +20

  • Seshanba, 23

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қаримаслик ҳақида япон шифокоридан маслаҳат

Бугун сизларга бир ажойиб воқеани ҳикоя қиламан. Шу десангиз, ҳар доимгидек офисда ишлаб ўтирибмиз. Соат 17:00 ларда тўсатдан офисга “Каичо” (Компания асосчиси) аёли билан кириб келди. Каичонинг ёши 87 да, аёли эса 85 ёшда. “Ҳа, севишганлар кеч бўлганда романтика қилгани кетябсизларми?” деб ҳазиллашсам, “Йўқ, сузишга кетаябмиз” дейди.
246 15:20 | 09.07.2024 15:20

Шу каичонинг аёли шифокорликдан нафақага чиққан. “Сизлардек соғлом бўлиш учун ва узоқ умр кўришим учун нима қилишим керак?” деб сўрадим. “Биринчи навбатда одам қариликни эрта кундан бўйнига олмаслиги керак, қаридим, касалман деб бўйнига олса, мия танага буйруқ бериб, ростдан ҳам касалликлар ва қарилик тез келади” деди.


Тоза ҳаво, овқатланиш, спорт ва яна кўп омиллар ҳам узоқ умр кўришга сабаб бўларкуя, аммо, шу мияга қариликни сингдириб қўймаслик ҳам муҳим экан-да, деб ўйлаб қолдим. Ҳар сафар 80-90 ёшли японлар ишда ёшлардек ишлаётганларини, велосипедда ёнимдан мендан тез ўтиб кетганини кўрсам, ўзимнинг бувим, бобомлар кўз ўнгимда гавдаланади.


Ростдан ҳам бизда қариликни тез бўйинга олишар экан. Шахсан ўзимнинг бувим, умрлари узоқ бўлсин, ақлимни таниганимдан бери “Мен энди қариб қолдим”, “Шовқин қилманглар, қон босимим ошиб кетади”, “Мен қариман. Менга фалон мумкинмас” дейдиган буви.


“Мен энди қарияман. Қанча йил умрим қолди?” деб бувим гапирсалар, “Кўнглингизни тўқ қилинг. Сиз мен ақлимни таниганимдан бери шундай дейсиз. 40 га қараб кетаябман ҳалиям соғломсиз. Ҳеч қариямассиз. Японлар 80 ёшдан кейин яна битта ҳаётини бошлаб, ўйнаб-кулиб яшаб юришибди. Сиз ҳам кўп умр кўрасиз Худо хоҳласа” деб ҳазиллашаман.


Сиз ҳам атрофингизни кузатиб кўринг-да. Аёлингиз, онангиз, акангиз, укангиз, бобо-бувиларингиз 40 ёшлардан ўтиб қолишса, “Мен энди қариб қолдим”, “Биз кўрадиганимизни кўриб бўлдик”, “Қанча умрим қолди” деб ўтириб турганда ҳам “Оҳҳҳҳҳ” деб хўрсиниб овоз чиқариб ўтириб-турадиган бўлиб олишади. Шундай пайтда уларга: “Қўйсангиз-чи, сиз ҳали ёшсиз” деб қўйинг.


Хулоса ўрнида, қариликни эрта кундан бўйнингизга олманг. Олдингизга кўпроқ янги режалар тузинг, спорт билан шуғулланинг. Қарилик ҳақида ўйлашга вақтингиз қолмасин. Мана шунда аниқ қарилик сиз билан кеч юзлашади.


Баҳодир Искандаров,
Япония


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид