Қашқадарёда лаборатория шароитида ғалла пиширилди
Март ойида ғалла пишиб етилиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Нурзод Бойсунов бунинг уддасидан чиқди. Олимнинг таъкидлашича, эришилган натижа Ўзбекистон аграр соҳаси учун янгилик ҳисобланади.
– Институтимизда Speed Braining технологияси асосида ғаллани эрта баҳордаёқ пиширишга эришдик, – дейди у. – Ўзбекистон шароитида бу ғайриоддий ҳалатдир. Мазкур усул, асосан, янги уруғ навларини яратиш учун қўл келади. Олдинлари ғаллачиликда битта нав яратиш учун олим 13 йил умрини сарф этган. Бу технология ёрдамида бир йилда тўрт марта ҳосил олиш имкони борлиги ва уларни чатиштириш натижасида маҳаллий иқлим шароитига чидамли янги буғдой навини 4-5 йилда олиш мумкин бўлади.
Нурзод Бойсуновнинг таъкидлашича, унинг янги нав яратиш борасидаги изланишлари якунига етгач, яратилган янги нав ғалла майдонларига экилса, гектарига 100 центнердан ҳосил олинади.
Баҳодир Ҳалимов,
ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0