Валюта UZS
  • USD

    12 179.878.26

  • EUR

    14 079.93-37.92

  • RUB

    148.52-1.28

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +22 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 28-March

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +22 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 28

    +28 +20

  • Yakshanba, 29

    +20 +20

  • Dushanba, 30

    +21 +20

  • Seshanba, 31

    +26 +20

  • Chorshanba, 01

    +25 +20

  • Payshanba, 02

    +27 +20

  • Juma, 03

    +28 +20

  • Shanba, 04

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бухорода тазарлар – ерости «нафас йўллари»ни қайта тиклаш зарур

Бухоро тупроғининг ҳар қатида асрлар оша шаклланган иккинчи бир «махфий шаҳар» нафас олади. Биз бугун кўриб турган маҳобатли мадраса ва масжидлар аслида мустаҳкам ерости тизимлари – тазарлар ва дренаж тармоқлари устига қурилган бўлиб, улар шаҳарнинг узоқ умр кўришини таъминлаган ноёб муҳандислик мўъжизаларидир. Қадимий Бухоро меъморлари шаҳарни фақат ерустида эмас, балки ерости билан узвий боғлиқликда барпо этишган. Улар бағоят мукаммал бўлиб шаҳар иқлимини мўътадиллаштириш билан бирга, мудофаа ва тозалик вазифасини ҳам бажарган.
Жамият
46 15:49 | 28.03.2026 15:49

Тарих фанлари доктори, Бухоро давлат университети профессори Ҳалим Тўраевнинг қайд этишича, шаҳарнинг ерости тизимлари ҳақидаги тасаввурлар ҳали ҳам тўлиқ эмас. Археологик кузатувлар пайтида тасодифан очилиб қоладиган йирик тазарлар халқ орасида кўпинча махфий ерости йўллари сифатида талқин қилинади. Аслида эса аксарияти шаҳарнинг канализация ва сув айланишига хизмат қилган мураккаб гидротехник иншоотлар бўлган.


Бу тизимлар вақт ўтиши билан ёпилиб кетиши ёки нотўғри таъмирланиши натижасида ерости сувлари сатҳи кўтарилиб, бугунги кунда тарихий деворларнинг шўрланиши ва емирилишига сабаб бўлмоқда. Биз ерости сувлари муаммоси деб атайдиган масала аслида аждодларимиз яратган ўша мукаммал тизимларнинг йўқотилиши оқибатидир.


Бухоронинг ерости тизимлари шунчаки сув йўллари ёки дренаж тармоқларидан иборат эмас эди. Улар энг оғир дамларда — қамал ва урушлар пайтида шаҳарнинг тирик қолишини таъминловчи муҳим стратегик қалқон вазифасини ўтаган.


Арк қалъасидан бошланиб, шаҳарнинг турли чеккаларига, ҳатто ташқаридаги работларга қадар чўзилган яширин ерости йўллари мавжуд бўлгани ҳақида халқ орасида кўплаб ривоятлар юради. Бироқ олимлар бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини таъкидлашади. Профессор Ҳ.Тўраевнинг фикрича, баъзан археологик қазишмалар чоғи топилган катта тазарлар одамлар томонидан ерости йўли сифатида қабул қилинади, аммо аксарияти бундай мақсадда қурилмаган. Масалан, Арк деворлари таъмирланаётганда шарқий қисмида топилган тазар ҳам дастлаб махфий йўл деб тахмин қилинган, аммо унинг ўлчамлари одам тик юриб ўта оладиган даражада эмаслиги бу фикрни рад этади.


Айни ҳолат ерости тизимларининг аҳамиятини камайтирмайди. Аксинча, улар шаҳарнинг муҳандислик тарихини англашда жуда муҳим манба ҳисобланади. Тарихий ҳужжатларда қайд этилишича, Бухоро шаҳрида ерости сув тармоқлари анча эрта даврлардаёқ шакллана бошлаган. Тазар тизими тахминан X асрлардан бошлаб кенг қўлланиладиган бўлган. Кейинги асрларда эса шаҳар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган.


Тазар – «ерости сув тармоғи» ёки «қувур» маъносини англатади. Шунингдек, «тозаланмоқ» сўзи сифатида ҳам ишлатилади. Бу унинг асосий вазифаси шаҳарни тозалаш ва сув айланишини таъминлаш бўлганини билдиради.


Бухорода тазарлар иккита асосий мақсадда ишлатилган. Биринчиси – ҳовузларни бир-бири билан боғлаш ва уларни тоза сув билан таъминлашдан, иккинчиси – бинолардан чиққан оқава сувларни шаҳар ташқарисига йўллашдан иборат бўлган.


Қадимий Бухоро меъморлари сувни ҳаракатда сақлаш тамойилига қаттиқ амал қилишган. Масалан, шаҳар ҳовузлари 1929 йилгача Шоҳруд ариғидан тазарлар орқали сув олиб турган. Бу тизим сув туриб қолмаслигини, айланиб туришини таъминлаган. Шаҳарда мадрасалар, масжидлар ва ҳаммомлар қанчалик кўп бўлса, тазарлар тармоғи ҳам шунчалик кенг бўлган. Масалан, Мир Араб мадрасаси тазари шаҳар ташқарисига чиқиб, «Темур захкаш»гача етиб борган.


Айрим тазарларнинг ўлчамлари анча катта бўлган. Саррофон ҳаммоми тазарининг эни тўрт, баландлиги уч газ атрофида эканлиги қайд этилади. Бироқ аксарият тазарлар бир хил стандартда тахминан бир метр кенглик ва баландликда қурилган.


Ҳаммомлардан чиққан сувлар еростида барпо этилган махсус сув ютувчи жойларга тушган ва кейин тупроққа сингиб кетган. Бу тизимда пишиқ ғишт, тут дарахти ёғочи ва қора оҳак каби мустаҳкам материаллар ишлатилган. Шу сабабли уларнинг айрим қисмлари бугунги кунгача сақланиб қолган.


Тарихий манбаларда яна бир қизиқ факт келтирилади. XV асрда машҳур шайх Хожа Аҳрор Бухорода иккита йирик ҳаммом қурдирган. Улар ҳам тазар тизими орқали ишлаган. Афсуски, XIX аср охири ва XX аср бошларида шаҳарнинг янгидан режалаштирилиши, шунингдек, совет давридаги тартибсиз қурилишлар оқибатида тазарларнинг катта қисми ёпилиб кетди ёки бутунлай йўқ қилинди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўтказилган сув қувурлари ва канализация тизимлари ҳам кўп ҳолларда кўҳна тазарлар йўлини кесиб қўйди. Натижада сув табиий йўналишини йўқотиб, тупроқ остида тўплана бошлади. Бугунги кунда Бухоронинг тарихий обидалари пойида кузатилаётган захлик ва шўрланиш айнан ўша қадимий ер ости «нафас йўллари» ёпилиб қолиши билан боғлиқ.


Бухорони захдан қутқариш учун аждодларимиз яратган табиий дренаж тизимларини қайта тиклаш зарур. Ер остидаги тазарларни тозалаш, уларнинг оқимини тиклаш ва сув айланишини табиий ҳолга қайтариш тарихий обидаларни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.


Бухоронинг еростидаги «кўзга кўринмас томирлари» яна нафас ола бошласа, шаҳардаги обидалар ҳам асрлар давомида барқарор туриши мумкин. Зеро, Бухоронинг ҳақиқий қудрати фақат унинг кўзга кўринган гўзалликларида эмас, балки еростида қурилган, асрлар синовидан ўтган муҳандислик заковатида ҳам намоён бўлади.


Дилдора ИБРОҲИМОВА


«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6158 16:57 | 05.08.2023