Ҳавони ифлослантирувчи 86 та саноат корхонаси хатловдан ўтказилди
19:55 | 02.10.2026
•627

Катталаштириш
Қайд этилишича, Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига юқори миқдорда чиқинди чиқараётган саноат корхоналари бўйича хатлов ўтказилган. Дастлабки натижаларга кўра, 86 та корхонада белгиланган меъёрлардан юқори чиқиндилар аниқланган.
Уларнинг айримларини аҳоли яшаш ҳудудларидан узоқроқ жойларга кўчириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Хатлов натижасида 58 та саноат корхонаси фаолиятини тўхтатгани ҳам маълум қилинди.
Шу билан бирга, атмосфера ҳавоси ҳолатини назорат қилиш ишлари давом этади. Махсус комиссия 24/7 режимида ишлайди. Ҳаво сифати ёмонлашган кунларда кучайтирилган рейдлар ўтказилади.
Мутасаддиларнинг билдиришича, 2026–2027 йиллар иситиш мавсумида ҳаво сифатини мониторинг қилиш ва уч кунгача бўлган прогнозларни баҳолаш имконияти яратилган.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
14:49 | 11.11.2026
16:49 | 09.11.2026
10:36 | 09.11.2026
13:38 | 06.11.2026
Таҳлил“Демократия иштонингни ечиб, саҳнага чиқавер дегани эмас!”: кеча бошқача гапирган вазир бугун нега жим?
15:38 | 05.11.2026






