+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Бахтиёр Маҳмадалиев: Ёшларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – бугунги куннинг муҳим вазифаси

Бугун Янги Ўзбекистонда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар меҳнат муносабатлари соҳасида ҳам янги босқични бошлаб берди.
Жамият
80 14:32 | 08.07.2026 14:32

Мамлакатимизда хусусий секторнинг кенгайиши, инвестиция муҳитининг яхшиланиши ва янги иш ўринларининг яратилиши меҳнат ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида таъминлашни долзарб вазифага айлантирмоқда.


Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев Тошкентда ўтаётган IndustriALL Global Union ва Халқаро меҳнат ташкилотининг ACTRAV бюроси ҳамкорлигидаги субминтақавий конференция доирасида маълум қилди.


Унинг таъкидлашича, бугун касаба уюшмалари нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, глобал касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур конференциянинг асосий мақсади меҳнаткашларни, айниқса ёшларни касаба уюшмаларига кенг жалб этиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва халқаро тажрибани оммалаштиришдан иборат.


— Бугун дунёдаги геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар меҳнат бозорига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Шу шароитда ходимларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, ёшларни касаба уюшмалари ҳаракатига жалб этиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади, — деди Бахтиёр Маҳмадалиев.


Унинг қайд этишича, яқинда Халқаро меҳнат ташкилотининг 114-сессиясида қабул қилинган 193-конвенция платформа бандлигида меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнат муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган муҳим халқаро ҳужжат ҳисобланади.


«Марказий Осиёда аҳолининг катта қисми ёшлардан иборат. Платформа иқтисодиётида ҳам асосан ёшлар меҳнат қилмоқда. Шу боис мазкур конвенция улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади», — деди у.


Бахтиёр Маҳмадалиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон мазкур конвенцияни ратификация қилиш ва унинг нормаларини миллий қонунчиликка босқичма-босқич жорий этишни мақсад қилган. Бу жараён ижтимоий шериклар — давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ҳамкорлигида амалга оширилади.


Шунингдек, конференция Халқаро меҳнат ташкилоти ва ACTRAV билан ҳамкорликда тасдиқланган йиллик тадбирлар режаси асосида ташкил этилган бўлиб, унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган касаба уюшмалари вакиллари иштирок этмоқда.


Тадбир доирасида иштирокчилар Халқаро меҳнат ташкилоти, IndustriALL Global Union ҳамда қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб, минтақада муносиб меҳнат тамойилларини янада кенг қарор топтириш юзасидан ўзаро тажриба алмашмоқдалар.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7115 16:57 | 05.08.2023