Ўзбекистон ва Молдова касаба уюшмалари ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Молдова Миллий касаба уюшмалари конфедерацияси делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва шериклик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, Молдова Миллий касаба уюшмалари конфедерацияси билан дўстона шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.


Учрашув давомида касаба уюшмалари вакиллари томонидан ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари, бу борада амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш департаменти бошлиғи Маҳмуджон Исаев делегация аъзоларига пахта йиғим-терими даврида ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олибборилаётган ишлар, касаба уюшмалари мониторинги натижалари, шунингдек, болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва пахта теримчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш касаба уюшмалари назоратининг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётгани қайд этилди.
– Аввало ташриф учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистонга яна ташриф буюриш мен учун катта шараф. Биз мамлакатингизни ва касаба уюшмалари ҳаракатини юксак қадрлаймиз. Ишончим комилки, дўстлигимизни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлигимизни ривожлантиришда давом этишимиз зарур. Мен юқори даражадаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва тажриба алмашинувини кенгайтириш тарафдориман, — деди Игор Зубку Молдова Миллий касаба касаба уюшмалари Конфедерацияси раиси.
Учрашув қатнашчилари эришилган келишувлар янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш, амалий тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистонва Молдова касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасидаги дўстона алоқаларниянада мустаҳкамлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ЖамиятТошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди
Иқтисод



