Бензинли автомобиллар улуши 50 фоиздан пастлади

2026 йилнинг биринчи ярмида бензин двигателли автомобилларнинг жаҳон янги автомобиллар савдосидаги улуши илк бор 50 фоиздан пастлаб, 49 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кам. 2021 йилда эса ушбу кўрсаткич 73 фоиз эди.

11:08 | 03.10.2026
•
27
Бензинли автомобиллар улуши 50 фоиздан пастлади
Катталаштириш

“Mobility Global” маълумотларига кўра, январь–июнь ойларида дунё бўйича 20,25 миллионта бензинли автомобиль сотилган. Бу йиллик ҳисобда 10 фоизга кам. Савдо Хитойда 26 фоизга, Европада 13 фоизга қисқарган.

Электромобиллар савдоси 12 фоизга ўсиб, 6,87 миллионтага етган ва жаҳон бозорининг 17 фоизини эгаллаган.

Хитойда электромобиллар савдоси 3 фоизга, Шимолий Америкада 15 фоизга камайган. Европада эса 32 фоизга ўсиб, 1,81 миллионтага етган. Жануби-Шарқий Осиёда ўсиш 81 фоизни, Океанияда эса 2,2 баробарни ташкил этган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади