#БИЛАСИЗМИ

23:59 | 05.10.2026
•
11
#БИЛАСИЗМИ
Катталаштириш

Иш меъёрини белгилашда нималар ҳисобга олинади?
Иш жараёнини тўғри ташкил этишда ходимнинг иш вақти, бажарадиган иш ҳажми, зарур ходимлар сони ва малакаси муҳим аҳамиятга эга. Бу кўрсаткичлар меҳнат нормалари орқали белгиланади. Булар:
▪️Вақт нормаси — ишни бажариш учун зарур бўлган вақт.
▪️Ишлаб чиқариш нормаси — белгиланган вақтда бажарилиши керак бўлган иш ҳажми.
▪️Ходимлар сони нормаси — ишни бажариш учун зарур бўлган ходимлар сони.
▪️Хизмат кўрсатиш нормаси — бир ходим хизмат кўрсатиши керак бўлган объект ёки ускуналар сони.
▪️Бошқарилувчанлик нормаси — бир раҳбарга бевосита бўйсуниши мумкин бўлган ходимлар сони.
▪️Малака нормаси — ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва маҳорат даражаси.
▪️Касбий стандартлар — муайян касб ёки вазифани бажариш учун ходимга қўйиладиган малака талаблари.
Меҳнат нормалари ходим иш вақти давомида ўз вазифасини тўлиқ ва сифатли бажара оладиган даражада белгиланиши керак. Бир турдаги ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан намунавий (тармоқ, тармоқлараро, касбий ва бошқа) меҳнат нормалари тасдиқланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади