Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-7C

-7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-7c

  • Hozir

    -7 C

  • 07:00

    -7 C

  • 08:00

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

-7C

  • Hozir

    -7 C

  • 07:00

    -7 C

  • 08:00

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Shanba, 21

    -6 +20

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -4 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    0 +20

  • Juma, 27

    0 +20

  • Shanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг «иш»и бўйича суд тергови иккинчи куни якунланди

Жамият
1725 22:12 | 05.08.2023 22:12

Жорий йил 25 июль куни товламачилик ҳамда фирибгарликда айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовнинг жиноий иши бўйича Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида судья Сардорбек Содиқов раислигида суд жараёни бошланган эди.

Бугун, 27 июль куни мазкур суд иши давом этиб, 7 нафар жабрланувчи билан савол-жавоб қилинди ва 6 нафар гувоҳ тингланди.


Судда томонлар ҳамда прокурор, А.Мўминовнинг адвокати ва ОАВ вакиллари иштирок этди.


Бугунги суд тергови жараёнида 7 та эпизод бўйича ишлар кўриб чиқилди. Уларнинг айримларида судланувчи Абдуқодир Мўминов ўзига нисбатан қўйилган айбловларга қисман рози эканлигини билдириб, айримларида «туҳмат» уюштирилаётгани ҳақида кўрсатмалар берди.


Шунингдек, айрим жабрланувчилар кўрган моддий зарари қопланса, судланувчига нисбатан даъвосидан воз кечишини билдирди.


Жумладан, бугунги суд мажлисида Абдуқодир Мўминов иши бўйича асосий даъвогар бўлган Сирдарё вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи Э.З. билан боғлиқ ҳолат кўриб чиқилди.


Айблов хулосасига кўра, фуқаро Э.З. блогерлик билан шуғулланувчи Абдуқодир Мўминовга 2021 йилнинг октябрь ойида укаси Д.Ю.нинг номига расмийлаштирилган МЧЖ билан боғлиқ муаммоли ҳолат юзасидан танқидий видеолавҳалар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш эвазига 10 минг долларга келишиб, шундан 3800 долларини берган. Бироқ А.Мўминов берган ваъдасини бажармай, олган пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.


Жабрланувчи судда А.Мўминовга аввалига 500 АҚШ доллари, кейинчалик маҳаллий “автомойка”ларнинг бири олдида яна 3 минг АҚШ доллари берганини ҳамда яна қўшимча қилинган баъзи харажатлар ҳисобига сумма 3800 доллар бўлганини айтди.
Ўз навбатида, Абдуқодир Мўминов, ушбу эпизод бўйича, ҳақиқатда мазкур фуқародан 600 доллар олгани, бироқ 3800 доллар ҳақидаги даъво қуруқ туҳмат эканини билдирди.


– Ростан ҳам ўртамизда оғзаки келишув бўлган. Лекин 10 минг доллар деб келишмаганмиз. “Иш менинг фойдамга ҳал бўлса, ўзим рози қиламан”, деган.
Ростан ҳам менга бир марта йўловчи такси орқали 500 доллар бериб юборган ва олганман. Шу мурожаат бўйича Жиззахга борганимизда эса шахсий автомобилимнинг аккумулятори ишдан чиқиб қолди ва З.Э. қаердандир янги аккумулятор келтириб берди. Мен ўша пайтдаёқ унга “ака, ҳисобли дўст айрилмас, буни қанчага олган бўлсангиз, тўлаб берай” деганимда, у менга қўяверинг қабилида жавоб берган эди. Шу тариқа мен бу кишидан олган пулим 600 доллар деб ҳисоблайман, холос. Қолган пуллар ҳақида туҳмат қиляпти. Қаерда ва қандай тарзда олганимни исботлаб берсин, – дейди судланувчи.


Судда, шунингдек, яна 6 нафар жабрланувчиларнинг даъволари бўйича савол-жавоблар бўлди. Шу кунга қадар эса мазкур суд ишида 12 нафар жабрланувчининг ишлари билан боғлиқ ҳолат муҳокама қилинди.


Суд 1 августга қадар танаффус эълон қилди.


Эслатиб ўтамиз, А.Мўминов Жиноят кодексининг 141-1-модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а,б» бандлари, 165-модда (Товламачилик) 3-қисми «а» банди, 168-модда (Фирибгарлик) 3-қисми «б,в» бандлари, 4-қисми «а» банди, 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ҳамда 28-211-модда (Пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» банди билан айбланяпти.


Айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.


А.Мўминов мазкур жиноий иш доирасида жорий йилнинг 8 февралида қамоққа олинган эди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2491 16:57 | 05.08.2023